View in Telegram
27-модда. Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар, шунингдек жиноят ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари ушбу Кодексда белгилаб қўйилган тартибда ва муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлидир. Маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари биринчи инстанция судининг ҳукми (ажрими) устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақлидир. Процесснинг исталган пайтида илтимоснома билдириш ва шикоят бериш мумкин. Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин. Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily