View in Telegram
537-модда. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади. Судья жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга, колониядан турмага ўтказишни рад этса, бу масала юзасидан киритилган тақдимнома ёки илтимоснома рад қилиш ҳақида қарор чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тарбия колонияси маъмуриятининг вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия билан келишилган тақдимномасига биноан судья томонидан амалга оширилади. Ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масаласини ҳал этишда судья унинг тузалиш даражасини ҳисобга олиши лозим. Маҳкум тарбия колониясида жазони ўташ муддатини давом эттириш учун узоғи билан йигирма бир ёшга тўлгунга қадар қолдирилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily