View in Telegram
70-модда. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Мутахассис: ўзининг қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; башарти тегишли билимларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишдан бош тортиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга оид иш материаллари билан танишиш; ўзи иштирок этаётган процессуал ҳаракатларга алоқадор арз ва мулоҳазалар билдириш; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасида иштирок этаётган шахсларга суриштирувчининг, терговчининг, прокурор ва суднинг рухсати билан саволлар бериш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир. Мутахассис: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамасини юритишда далилларни топиш ва мустаҳкамлаш учун илмий-техника воситалари, махсус билим ва малакасидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг эътиборини қаратиши; ўзи бажараётган ҳаракатлар бўйича тушунтиришлар бериши; жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериши; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily