View in Telegram
168-модда. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишни бекор қилиш Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш қарор чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорнинг розилиги билан ёки бу чорани қўллашга зарурат қолмаса, суд томонидан бекор қилинади. Суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида иш тугатилганда, биринчи инстанция судида эса, ишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёхуд ҳукм қонуний кучга киргач, хатлаб қўйиш чораси бекор қилиниши лозим. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш чорасининг бекор қилинганлиги айнан бир шахсга нисбатан почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга такроран мурожаат этишга монелик қилмайди. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily