269-модда. Шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш
Стационар суд-тиббий ёки суд-психиатрия экспертизаси хулосасини олганидан сўнг прокурор, терговчи ва суриштирувчи қарор чиқарган судни албатта хабардор қилган ҳолда шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш ҳақида қарор чиқаради.
Суд экспертизаси натижаларига кўра шахс ақли норасо деб эътироф этилганда унинг тиббий муассасада бундан буён бўлиши тўғрисидаги масала ушбу Кодекснинг 61-боби нормаларига мувофиқ ҳал этилади, жабрланувчи, гувоҳ ақли норасо деб эътироф этилган ёки шахснинг психиатрия ёрдами кўрсатиш талаб этиладиган бошқа турдаги руҳий касаллиги аниқланган ҳолларда эса, қонунчиликка мувофиқ умумий асосларда ҳал этилади.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz