546-модда. Хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳисобга киритиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан ана шундай турдаги жазоларнинг муддати тугагач, қўмондонликнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилади.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масала ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида киритилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимоснома киритган қўмондонликнинг вакили қатнашиши шарт.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттиришдан бошланади, сўнг ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтида виждонан хизмат қилганлигидан ва намунали хулқ-атворидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмда сақлаш вақтини ҳарбий хизмат муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси чиқарган ажрим устидан умумий тартибда шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz