View in Telegram
367-модда. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган ҳолларда дастлабки терговни тўхтатиш Барча тергов ҳаракатлари бажариб бўлинганидан кейин ҳам жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаса, иш юритишни тўхтатиш мумкин. Бундай ҳолларда терговчи тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган орқали айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт. Айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаганлиги сабабли тўхтатилган иш Жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгач, тугатилиши лозим. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily