348-1-модда. Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш
Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш прокурорнинг қарорига кўра, жиноят иши ёхуд унинг материаллари судда йўқолган тақдирда эса ижро этиш учун прокурорга юбориладиган суд ажримига кўра амалга оширилади.
Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш жиноят иши ҳужжатларининг ушбу Кодексда белгиланган тартибда далиллар деб топилиши мумкин бўлган сақлаб қолинган кўчирма нусхалари бўйича ва процессуал ҳаракатларни бажариш орқали амалга оширилади.
Жиноят иши тикланаётганда суриштирув, дастлабки тергов ишларини юритиш, қамоқда сақлаш ва уй қамоғи муддатлари ушбу Кодекснинг 245, 351 ва 381-7-моддаларида белгиланган тартибда ҳисобланади.
Агар йўқолган жиноят иши бўйича қамоқда сақлашнинг ёки уй қамоғининг охирги муддати тугаган бўлса, айбланувчи дарҳол озод қилиниши керак.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz