View in Telegram
174-модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин. Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас. Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-автотехника, суд-иқтисодий, криминалистика экспертизаларини фақат давлат суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг мутахассислари ўтказади. Алоҳида ҳол экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайинланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби ушбу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily