View in Telegram
470-модда. Оқлов ҳукмининг қарор қисми Оқлов ҳукмининг қарор қисмида: 1) судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси; 2) судланувчини жиноят содир этилишида айбсиз деб эътироф этиш ва уни оқлаш тўғрисидаги қарор; 3) судланувчига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор; башарти эҳтиёт чораси сифатида у қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган бўлса, оқланган шахсни дарҳол, суд мажлиси залининг ўзида озод қилиш тўғрисидаги қарор; 4) қўзғатилган фуқаровий даъвони қаноатлантириш рад этилган бўлса, даъвони таъминлаш учун кўрилган чораларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор; 6) оқланган шахснинг унга етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий ва бошқа зиён оқибатларини ушбу Кодекснинг 304 — 313-моддаларида назарда тутилган тартибда бартараф қилиш ҳуқуқини эътироф этиш. Судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланган тақдирда, оқлов ҳукмининг қарор қисмида жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун иш прокурорга юборилиши кўрсатилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily