500-модда. Кассация шикоятини, протестини бериш тартиби ва муддатлари
Кассация шикояти, протести бевосита кассация инстанцияси судига — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Агар шикоятда, протестда қуйидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни кассация тартибида қайта кўришга фақат ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бир йил ичида йўл қўйилади:
1) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги тўғрисида;
2) жазони кучайтириш тўғрисида ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида;
3) оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисида.
Каналга уланиш 👉@jpk_uz