171-модда. Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш баённомаси
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни ҳамда қайд қилишни амалга оширган шахс ишга алоқадор ахборотнинг мазмунини баён этган ҳолда баённома тузади. Сўзлашувлар, хабарлар ва маълумотлар ёзуви муҳрланади ҳамда баённомага қўшиб қўйилади.
Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш баённомасида абонентнинг рақами, эшитиб туриш ва қайд қилиш вақти ҳамда жойи, фойдаланилган техник воситаларнинг тури ва модели, бу ишларни амалга оширган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек иш учун аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ҳам акс эттирилади.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz