View in Telegram
586-3-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосноманинг прокурор томонидан кўриб чиқилиши Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома жиноят ишини юритаётган суриштирувчига, терговчига тақдим этилади. Суриштирувчи, терговчи айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани олган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида жиноят иши материалларини келишув тузиш масаласини ҳал қилиш учун прокурорга юборади. Прокурор келишув тузиш тўғрисидаги илтимосномани у келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида суриштирувчи ёки терговчи ҳамда гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси иштирокида кўриб чиқади ва ушбу Кодекснинг 586-1-моддасида кўрсатилган талабларга риоя этилганлигини текширади. Зарур ҳолларда, прокурор жабрланувчини ёки фуқаровий даъвогарни ҳам келишув тузиш масаласини кўриб чиқиш учун жалб қилади. Прокурор келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқаётганда: 1) жиноят иши материалларини ва тақдим қилинган ёки талаб қилиб олинган қўшимча материалларни ўрганади, келишув тузишнинг асосларини текширади, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолайди; 2) гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг барча шартлари билан танишган-танишмаганлигини, илтимосномани ихтиёрий равишда ва ўз хоҳиши билан, шунингдек ҳимоячи билан муҳокама қилганидан кейин берган-бермаганлигини, унга нисбатан бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов ўтказилган-ўтказилмаганлигини, тузилаётган келишувнинг моҳиятини тушунган-тушунмаганлигини аниқлайди. Шундан кейин прокурор, агар келишувга асосан ҳукм чиқарилиб, жазо тайинланганидан кейин гумон қилинувчининг, айбланувчининг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги ёки терговдан бирон-бир муҳим ва иш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни қасддан яширганлиги, келишувда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларни бажармаганлиги аниқланса, ҳукм қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома берган гумон қилинувчига, айбланувчига тушунтиради.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily