View in Telegram
356-модда. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар гуруҳ раҳбари бўлган терговчи топшириқларини, кўрсатмаларини бажарадилар ва бу тўғрида уни хабардор қиладилар. Гуруҳ аъзолари бўлган терговчилар томонидан бажарилган тергов ҳаракатларининг натижалари жиноят ишини юритишга қабул қилиб олган терговчи бажарган ҳаракатнинг натижалари билан бир хил аҳамиятга эгадир. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи гуруҳ раҳбари бўлган терговчининг топшириғини, кўрсатмасини қонунга хилоф ёки асоссиз деб ҳисобласа, бу ҳақда у гуруҳ раҳбарига ўз эътирозларини билдиради. Гуруҳ раҳбари бўлган терговчи бу эътирозларни кўриб чиқиб, топшириқни ёки кўрсатмани бекор қилади ёки уни ижро этиш учун бошқа терговчига беради ёхуд ўзи тегишли тергов ҳаракатини бажаради. Гуруҳ аъзоси бўлган терговчи ўз эътирозлари бўйича терговчилар гуруҳининг раҳбари қабул қилган қарорга рози бўлмаса, назорат олиб борувчи прокурорга ўз эътирозларини етказади, прокурор узил-кесил қарор қабул қилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily