Baʼzida yo‘l juda uzoqdek tuyuladi — yuraging siqiladi. Baʼzida esa yo‘l yaqinginadek — yurak entikadi. Biroq shunday bir palla bo‘ladiki, yo‘lning na uzoqligi, na yaqinligi qiziq emas. Ayni holating muhim ekanini anglaysan. Navoiy bobomning bu xususida go‘zal bayti bor: "Yo‘l yaqin-u yirog‘idan yema g‘am Bismillo, degil-u, qo‘yg‘il qadam".
O‘zi borku dekabr oyining oxirgi haftasini dam olish kuni deb e’lon qilish lozim – odam tugayotgan yilda nima ishlar qilganini hisoblab oladi. Yanvar oyining ham birinchi haftasi dam olish bo‘lishi kerak – odam bu yilda qiladigan ishlarining rejasini tuzadi.
Ўзи аслида жудаям яхши ходим бўлмаслик лозим экан. Ўртамиёна бўп журавериш керак. Жудаям яхши ходим бўлсанг, супер про макс ходим бўлишингни исташади. Буёғи карнавалний кайфият. Ишда эса иш устига иш. 😉🥹😉
Энг муҳими, ўзингизга ёлғон гапирманг. Ўзига ёлғон гапириш ва ўз ёлғонларини тинглаш, кишида ёки унинг атрофида ҳеч қандай ҳақиқат йўқлигини англатади, шунинг учун ҳам ўзига, ҳам бошқаларга ҳурматсизлик қилади. Фёдор Достоевский
Каналимиз аъзоларига ҳеч кино тавсия қилмаган эканман. Жуда кўп яхши фильмларни тавсия этишим мумкин. Лекин ўзим яхши кўрадиган ва қайта-қайта томоша қиладиганим бир вестерн фильм бор. Вестерн фильмлар одатда пақ-пақ отишмаю, ҳиндулар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ғояларига қаратилгани билан характерланади. Аммо мен тавсия қилмоқчи бўлган фильмда булардан баланд, кучли ғоялар илгари сурилган. Бу фильмнинг икки варианти бор. Янги ишланган вариантида Дензел Вашингтон ўйнаган. Бу унча маъқул эмас. Эски варианти анча залварли.
Кеча 15 варақ кириш қисмни ёзиб бўлдим. Кейин бу муборак бошим киришни бошқа файлга сақла деди. Сақлаш учун нусхаладим, сўнг асосий файлни ёпиб сақлашни босибман. Таассуфки, янги файлга кўчираман десам қўшиш ишламади. Асосий файлда эса маълумотлар сақланмаган эди. Алалхусус, куйиб кетди 15 варақ маълумот.
Шахсий тажрибамдан айтаманки, илмий ишни мустақил изланувчи сифатида ёзишдан кўра таянч докторант сифатида ёзиш қулайроқ экан анча. Интеллектинг минг баланд бўлса ҳам, маълумотлар билан ишлашда тажрибанг катта бўлса ҳам барибир илмий иш кўп энергиянг ва вақтингни олар экан. Қўшимчасига айтишим жоизки, тадқиқотни ёзиш унча масала эмас. Манбалар билан ишлаш масала. Айниқса, изланаётган мавзунг Ўзбекистон, МДҲ ва хорижий давлатлар учун янги бўлса.