ЎЛМА...
Бир-биримизни ўлдиряпмиз.
Лекин сен ўлма!
Ўлдирма ҳам мени.
Тирилавер фитратинг ҳаққи.
Сен ўлма
Мен ҳеч не сендан талаб қилмайман,
Асло кимлингни ҳам билмайман.
Бу дунёда борлингни ўзи ажрдир,
Бу дунё бошдан-адоқ ахир ҳажрдир.
Қалб учун! Қалб учун! Қалб учун!
Балчиқларга ботирсинлар
қаноти каркасдай келарлар,
Тўнғиздан тўнғизга сўзларлар.
Менинг ҳаётимни халойиқ.
Бўларимча бўлгандайман,
Лекин сен бор-ку менга қилич кўтарган.
Мен ҳеч кимлигингни билмайман,
Устингдан ҳам ҳеч қачон кулмайман.
Мен ҳеч ким бўлсам ҳам ўлма
Сен ўлма. Жасадингни осмонга кўммоқчи,
Қашқирлар тушунмаса, майли,
Англамаса, майли.
Бир куни оқарган суягимда ўқирсан,
Гуноҳ қилиб йиғлаб юрганлар
Енгилмаслигини.
Сен ўлма!
Вафо ФАЙЗУЛЛОҲ