Фалакнинг кўзлари менсирар - хунхор, Мен қаён гизланай, ғам дашти ҳамвор, Бир кунда паймонам тўлади минг бор, Бир аёл сипқорар уни кечалар, Ичганлари нур бўлсин унинг!
Қайтадан оёққа тураман минбаъд, Бозорга солади бозургон қисмат, Набийларга талош бўлган мен - уммат, Бир аёл кунимга ярар нечалар, Қайғулари кўр бўлсин унинг!
Аёлни йиғлатиб, мени кулдириб, Қобирғам синдирса момогулдирак, Кўксимда қарсиллаб очилса юрак, Унга тортиқ этсам мисли чечаклар, Кўзёшлари дур бўлсин унинг!
Сен кимсан – қаю бир қаторларда бор, Не норсан, не зорсан, не хорсан, не дор? Сен кимсан – на шоир ва на Фахриёр, Не савол, не завол, не дард, не барор?
1865 йилдан кейин Буюк Британияда ишланган хариталар ва глобусларда Ўрта Осиё минтақаси “ТУРКИСТАН” деб кўрсатилган. Чунки руслар босқинидан сўнг “Ўзбекистон” тарихий атамаси мустамлакачилар томонидан муомаладан чиқарилган, губернаторлик тузилиб, харита ҳамда глобусларда Ўрта Осиё минтақасига нисбатан “Туркистон” номи ишлатила бошланган. Хуллас, ХVI–ХVIII асрларда Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг турли босқичларида турган. Дашти Қипчоқдан келган кўчманчи ўзбек қабилалари ХVI асрдан бошлаб минтақада сиёсий ҳокимиятга эга бўлган. Улар маҳаллий туркий тилли ўтроқ аҳолининг юксак маданияти ва адабий тилини қабул қилиб, Темурийлар ва улардан олдинги туркий сулолаларнинг давлатчилик анъаналарини давом эттирган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли уларнинг этник номи билан атала бошлаган. ХVI–ХVIII асрларда ўзбекларнинг яхлит ҳудуди, ягона ёзма адабий тили ва маданияти мавжуд бўлган. Шунинг учун ўша даврнинг сиёсий хариталари ва глобусларида бу мамлакат Usbeck, Usbekia ва Özbegistan деб аталган. Демак, “Ўзбекистон” топоними ХVI–ХVIII асрларда ва ҳатто 1865 йил, яъни руслар истилосига қадар Турон ва Туркистон номлари билан маънодош сифатида бутун Ўрта Осиё минтақасига нисбатан қўлланилган. Демак, “Ўзбекистон” топоними бутун Ўрта Осиёнинг тарихий номларидан бири бўлган, деб ҳисоблашга тўла асос бор. Чунки жаҳон тарихий географиясида мазкур атама 1865 йилга қадар 365 йил давомида Турон ва Туркистон сингари бутун Ўрта Осиё минтақасига нисбатан макротопоним сифатида ишлатилган. Шу билан бирга, ўша даврда “ўзбек” атамаси ҳам бирлаштирувчи этносиёсий ва этномаданий маънога эга бўлиб, Ўрта Осиёда яшовчи барча халқлар учун суперэтнос вазифасини ўтаб келган.
Шамсиддин КАМОЛИДДИН, тарих фанлари доктори, Ориентал университети профессори
Европада XVI–XVIII асрларда кенг қўлланилган Usbeck ва Usbekia атамалари В.Вататзис харитасида акс эттирилган ўзбеклар мамлакатининг маҳаллий номи, яъни “Ўзбекистон” атамасининг лотинча шаклларидир. Бу топоним дастлаб Шайбонийлар ва Аштархонийларнинг марказлашган давлати ҳудудлари, улар парчалангандан кейин эса марказлари Бухоро, Хива, Қўқон ва Балх шаҳарларида бўлган мустақил ўзбек хонликларининг ҳудудларига нисбатан ишлатилган. Тадқиқотларимизга кўра, бу ном Ўрта Осиёнинг барча ҳудудларига нисбатан қўлланилган қадимги “Туркистон” атамасининг маънодоши сифатида юзага келган. Балхлик машҳур тарихчи ва географ олим Маҳмуд ибн Валининг (ХVII аср) “Баҳр ал-асрор фи маноқиб ал-ахёр” (“Улуғларнинг фазилатлари ҳақида сирлар денгизи”) асарида келтирилган маълумотлар бунинг аниқ далилидир. Ушбу ўзбек олимининг ёзишича, “Туркистон халқи ҳар бир даврда алоҳида номга эга бўлган. Тур ибн Ёфас давридан бошлаб Мўғулхон даврига қадар бу мамлакатнинг барча аҳолиси турк деб аталган. Мўғулхон давридан бошлаб бу мамлакатда яшовчи барча халқлар мўғул, Ўзбекхон давридан бошлаб эса шу вақтгача ўзбек деб аталиб келинади. Лекин узоқ мамлакатларда Туроннинг барча аҳолиси олдингидек турк деб аталади”. Демак, “Ўзбекистон” атамаси “Туркистон” топоними сингари ХVI–ХVIII асрларда Ўрта Осиёнинг барча қардош халқларини бирлаштирувчи сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Жон Сенекс глобуси (1738). В.Вататзис харитасини нашр этган таниқли географ ва хариташунос олим Жон Сенекс 1738 йилда ясаган машҳур глобусида Ўрта Осиё минтақаси айнан ушбу харита асосида тасвирланган. Фақат ундан юнонча ва лотинча ёзувлар ўрнига инглизча битиклар жой олган (4 ва 5-суратлар). Хусусан, Амударё ҳавзасининг Помир-Олой тоғларидан бошлаб Амударёнинг Орол денгизига қуйиладиган жойигача бўлган барча ҳудудлар USBEGISTAN, деб кўрсатилган. Бундан кейинги даврларда ясалган ва ХIХ асрнинг ўрталаригача, аниқроғи, 1865 йилга қадар Буюк Британияда кенг тарқалган глобусларда Ўрта Осиёнинг айнан шу тасвири ҳеч қандай ўзгаришсиз ишлатилган. Демак, Европада география ва хариташунослик соҳаларида энг илғор бўлган Буюк Британияда ХVIII–ХIХ асрларда камида 135 йил давомида (1730 йилдан 1865 йилгача) “Ўзбекистон” атамаси кенг қўлланилган ва ушбу ном география фанига оид барча илмий адабиётларда, ўқув глобусларида ифодаланган. Бу эса, яқин вақтларгача кенг тарқалган: “Ўзбекистон” топоними 1924 йили руслар томонидан ўйлаб топилган, деган уйдирмани буткул инкор этади.
А.Маас харитаси сиёсий харита бўлиб, унда Каспий денгизи ва бу ҳавзага туташ ҳудудлардаги давлатларнинг чегаралари кўрсатилган. Ўша даврнинг бошқа хариталаридаги сингари, унда ҳам ёзувлар лотин тилида. Ҳар хил рангларга бўялган Persia, Russia, Indostan, Chin cингари мамлакатлар қаторида бутун Ўрта Осиё минтақаси алоҳида ранг билан ажратилиб, лотин ҳарфларида “Usbek”, А.Мааснинг қўлёзма харитасида эса “Usbekia” деб ёзилган. Яъни бу харитада бутун Ўрта Осиё минтақаси “Ўзбек” (Usbek) ёки “Ўзбекия” (Usbekia) номли алоҳида сиёсий бирлик, яъни мамлакат ёки давлат сифатида кўрсатилган. Шимолда мазкур мамлакат Россияга қарашли Калмукия (Kalmuchia) вилояти ва Қозоқлар вилояти (Kosaki Populi Regio), шарқда Кошғар вилояти (Cascar Regnum), жанубда – Ҳиндистон(Indostan)га қарашли Кобул вилояти (Kabul Regnum) ва Эрон(Persia)га қарашли Забулистон (Sablestan), Хуросон (Corassan) ва Астробод (Asterabat) вилоятлари билан чегарадош бўлган. А.Маас харитасида бир тарафдан XVI–XVIII асрнинг биринчи ярмида ўзбеклар яшаган ҳудудлар, иккинчи тарафдан эса Шайбонийлар (XVI аср) ва Аштархонийлар (XVII–XVIII аср биринчи ярми) сулолаларига тегишли ўзбек хонларининг сиёсий ҳокимиятига бўйсунган ҳудудлар акс эттирилган. “Usbek” ёки “Usbekia” номи остида бирлаштирилган мамлакатнинг чегаралари ғарбда Каспий денгизининг шарқий соҳили, шимолда Эмба дарёсининг Каспий денгизига қуйиладиган жойидан Тангритоғ (Тянь-Шань) тоғларининг шимолий этакларигача, шарқда Тангритоғ, Помир ва Олой тоғлари, жанубда эса Ҳиндикуш тоғлари бўйлаб ўтган. Шуниси диққатга сазоворки, айнан шу ҳудуд тарих давомида Туркистон, деб аталиб келган, географияга доир илмий адабиётларда эса ҳозир ҳам “Туркистон табиий-географик ўлкаси”, деб номланади. А.Маас харитасида асосий эътибор макротопонимия, яъни йирик географик ҳудудларнинг номланиши, шунингдек, давлатларнинг сиёсий чегараларига қаратилган. У Ўрта Осиёнинг тарихий географияси, хусусан, минтақанинг макротопонимияси бўйича муҳим манба бўлиб, ўша давр сиёсий географиясини акс эттиради. Василиос Вататзис харитаси (1730). XVI–XVIII асрларда нашр этилган Ўрта Осиё минтақаси хариталари орасида юнон саёҳатчиси Василиос Вататзиснинг 1732 йили Лондонда нашр этилган “Каспий денгизи ва Орол денгизи харитаси” (Сharta, in qua cruditis spectanda exhibeteur pas Asiae […] Tabula Maris Caspii et Maris Aral) алоҳида аҳамиятга эга. Юнон ва лотин тилларида кўплаб ёзувлар битилган бу ноёб икки тилли хаританинг 1730 йили чизилган асл қўлёзма нусхаси Буюк Британиядаги Қироллик географик жамиятининг хариталар хазинасида, унинг нашр этилган нусхалари эса Британия кутубхонасининг хариталар бўлимида, шунингдек, Европанинг бошқа кутубхоналарида сақланади (3-сурат). Василиос Вататзис асли Усмонийлар империясининг Трапея шаҳридан, отаси Константинопол(Истанбул)да насроний черковини бошқарган. У ёшлигидан халқаро савдо ишлари билан шуғулланиб, кўп йиллар Европа ва Осиё мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилган ва сафарлари ҳақида юнон тилида хотиралар ёзиб қолдирган. Ёдномаларда ёзилишича, В.Вататзис Эронда Нодиршоҳ саройида маълум вақт яшаб, унинг хизматида бўлган, таржимаи ҳолини ёзган. 1727–1730 йилларда Нодиршоҳ топшириғига биноан Каспий денгизи атрофида жойлашган мамлакатлар бўйлаб саёҳат қилган. Тахминан 1730 йили Ўрта Осиё харитасини тузиб, Қироллик географик жамиятига совға қилган. 1732 йили мазкур жамият картографи Жон Сенекс харитага ишлов бериб, уни нашр эттирган. Бу харита ўша вақтгача Европада чизилган Ўрта Осиё минтақасининг барча хариталари орасида энг ишончлиси эди. Унда Орол денгизидан Помир тоғларига қадар бўлган ҳудудларни ўз ичига олган Амударё ҳавзасидаги барча ерлар ΩZMПЕГIΣТАN (Uzbekiae), яъни Ўзбекистон мамлакати, деб кўрсатилган. Бу мамлакатнинг ичида Хоразм ҳудудида Бухария, Амударёнинг юқори оқими ҳавзасида Бадахшон сингари вилоятлар, шунингдек, Хива, Самарқанд, Балх каби катта шаҳарлар ҳамда Қарши, Хўжанд, Қундуз сингари кичикроқ шаҳарлар борлиги, Амударёнинг Орол денгизига қуйиладиган жойида эса кўчманчи оролликлар истиқомат қилгани кўрсатилган.
Хариташунослик тарихи бўйича кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, XVI-XVIII асрларда Ғарбий Европада нашр этилган дунёнинг сиёсий хариталарида Ўрта Осиё минтақаси Usbek (Usbec, Usbeck, Vsbek), Usbekia (Usbechia), унинг айрим ҳудудлари эса Usbek Bucharia, Usbek Bochara, Usbek Chowaresmia, Usbek Mawaralnahra, Usbek Turkistan, Usbek Turan, Usbek Tartaria, Usbek Zagatay сингари номлар билан аталган. Таъкидлаш жоизки, буларнинг барчаси этноним, яъни халқ номи эмас, балки топоним, яъни жой – мамлакат номи сифатида берилган. Usbeck, Usbekia вa Özbegistan каби атамалар билан қайд этилган тарихий хариталар жами икки юздан кўп. Улар шундан далолат берадики, “Ўзбекистон” номи 1924 йили руслар томонидан ўйлаб топилган эмас, балки ўрта асрлардаёқ Европанинг сиёсий ва тарихий-географик тизимида қўлланилган Usbeck вa Usbekia каби топонимлар ўзбеклар мамлакати – Özbegistan жой номининг лотинча шакллари. Булар XVI–XVIII aсрлардa Ўрта Осиёга нисбатан ишлатилган, унда Шайбонийлар ва Аштархонийлар давлатлари назарда тутилган. Кейинчалик ушбу давлат марказлaри бир нечта ўзбек хонликларига бўлиниб кетган. Хариталардаги Ўзбекистон топоними тарихий Туркистон атамаси ўрнида унга маънодош сифатида қўлланилган. Ҳар иккала этнотопоним, яъни Туркистон ва Ўзбекистон, XVI–XVIII aсрлардa этник жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган турли уруғларни сиёсий жиҳатдан бирлаштирган. Мазкур хариталардаги кўплаб географик ва этнографик маълумотлар аниқ эмас, чунки европаликлар XVI–XVII асрларда Ўрта Осиё ҳақида ишончли фактларга эга бўлмаган. Кўҳна қитъада хариташуносликнинг ривожланиши Ренессанс даври, яъни XV–XVI асрларга тўғри келади. Бу пайтда эса Буюк Ипак йўлида карвонлар қатнови тўхтаган, европаликлар Ҳиндистон ва Хитойга денгиз йўли орқали қатнай бошлаган. Шунинг учун Ўрта Осиё европалик саёҳатчилар ва хариташуносларнинг эътиборидан четда қолган. Лекин XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб, вазият ўзгарди. Бир тарафдан Россия ҳукмдори Пётр I, иккинчи тарафдан Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ томонидан Ўрта Осиёга айғоқчилик мақсадида юборилган саёҳатчилар минтақанинг янги хариталарини чиздилар. Ушбу хариталарда келтирилган географик ва этнографик маълумотлар бирламчи манба сифатида қабул қилиниши мумкин. Қуйида шулардан иккита энг ишончлиси ҳақида сўз юритамиз. Абрахам Маас харитаси (1728). Шундай хариталардан бири даниялик Абрахам Маас (1700–1735)нинг 1728 йили Санкт-Петербургда чизилган “Каспий денгизи ва Ўзбек мамлакати харитаси”(Tabula Nova de Mare Caspium et Usbekorum region)дир. А.Маас Россия императори Пётр I даврида Россия фанлар академияси Рус географик жамиятининг картография бўлими бошлиғи сифатида хизмат қилган. А.Маас бу харитани 1723 йили номаълум шахс томонидан чизилган рус тилидаги қўлёзма хаританинг асл нусхасидан кўчирган. Россия 1722–1723 йилларда сафавийларга қарши уруш олиб бориб, Каспий денгизининг ғарбий соҳилини Россия империясига қўшиб олган эди. Уруш тугагандан кейин элчилар Хива, Бухоро, Балхга юборилган. Улар учун чизилган мазкур харита “Карта-Описание Каспийского моря и Узбекской страны” (“Каспий денгизи ва Ўзбек мамлакати харитаси тавсифи”) деб номланган ва 1723 йили Пётр Iга тақдим этилган. А.Маас 1728 йили ўз харитасини айнан шу харитадан кўчириб чизган (1-сурат). Ҳозир бу хариталар Санкт-Петербургда, Россия фанлар академияси кутубхонасининг қўлёзмалар хазинасида сақланади. Ҳар иккала харитадаги ёзувлар мазмуни бир хил: рус харитасида русча, А.Маас харитасида эса лотинча. Булар Пётр I даврида ўтказилган картографияга доир тадқиқотлар натижалари акс эттирилган илк намуналар ҳисобланади. 1735 йили А.Маас харитаси Германияда веналик хариташунос Йоҳаннес Питер ван Гелен томонидан “Каспий денгизи ва Ўзбек мамлакати, унинг атрофдаги мамлакатларнинг янги харитаси” (Nova Maris Caspii et regionis Usbeck, cum provincijs adjacentibus vera delinetio) номи остида нашр этилган (2-сурат).