#Сўраган_эдингиз
Рақам ва -та: қўшиб ёзиладими ёки ажратиб?
Рақамларга сўз ва қўшимчалар
қўшиб ёзилмайди. Аммо айрим муаллифлар -
та қўшимчасини сонга қўшиб ёзяпти экан. Шу ҳақида фикримни сўрашган эди. Такрор бўлса-да, бу борадаги баъзи мулоҳазаларимни айтиб ўтсам.
Менимча, рақамларга -
та қўшимчасини бириктириб ёзаётганларнинг асоси шундай: сон сўз кўринишида берилганда қўшимчалар сўз таркибида бўлади. Демак, рақам сифатида ёзилганда ҳам қўшиб ёзиш керак.
Лекин бу қараш – хато. Нега?
1️⃣ Ҳар қандай имло қоидасидан мақсад нутқни аниқ, тушунарли ифодалаш. 15та, 20та, 30та кўринишидан кўра 15 та, 20 та, 30 та шакли осон тушунилади.
2️⃣ Имло қоидаларида рақамга қўшимчани қўшиб ёзиш ҳақида ҳеч бир қоида йўқ. Тўғри, ажратиб ёзиш ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган. Лекин имло қоидалари ичида
-та қўшимчаси қатнашган
мисол бор. Унда қўшимча рақамдан ажратиб ёзилган. Менимча, бу ҳам далил бўла олади.
📌 Демак,
Ўнта, ўн бешта, йигирмата, юзта, мингта, миллионта
✅
10 та, 15 та, 20 та, 100 та, 1 000 та, 1 000 000 та
✅
10та, 15та, 20та, 100та, 1 000та, 1 000 000та, 1000та, 1000000та
❌
@oriftolib