О’Ҳенрими ёки О. Ҳенри?
Бу машҳур ёзувчининг асл исми
Уилям Сидни Портердир. У 1862 йил 11 сентябрда АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Гринсборо шаҳрида туғилди.
Ёзувчининг илк ижодий машқлари 1880-йилларнинг бошида дунё юзини кўрди.
Портер Остиндаги банкда иш бошлади. Банкда камомад аниқлангач, у ишидан бўшатилди. Уилям Ҳондурасга, сўнг Жанубий Америкага кетди. Бироқ қайтиб келгач, камомад иши бўйича суд қилиниб, қамоққа ҳукм этилди.
Ёзувчи турмадаги касалхонада ишлади ва шу ерда ҳикоялар ёзди. У турли тахаллусларни синаб кўрди, ниҳоят О. Ҳенри вариантини танлади. Бу тахаллусни кўпинча
О’Ҳенри деб янглиш ёзишади. Чунки ирланд тилида худди шу шаклда ёзиладиган фамилия бор. Бироқ тахаллус фамилияни англатмайди. Уни
О. Ҳенри деб
ёзиш тўғридир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib