Қуръони каримнинг мўъжизаларидан бўлган ушбу маълумотларга назар солинг!Ундан ҳайратланманг, таажжубга тушманг, чунки Бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг китоби.
Қуръонда зикр қилинган баъзи калималар ва уларнинг адади:
Дунё – 115 марта, охират – 115 марта.
Фаришталар – 88 марта, шайтонлар – 88 марта.
Муҳаммад – 4 марта, шариат – 4 марта.
Одамлар – 50 марта, пайғамбарлар – 50 марта.
Солиҳлик, салоҳият – 50 марта, фасод – 50 марта.
Иблис – 11 марта, ундан паноҳ сўраш – 11 марта.
Эркак – 24 марта, аёл – 24 марта.
Ҳаёт – 145 марта, ўлим – 145 марта.
Солиҳ амаллар – 167 марта, ёмонликлар – 167 марта.
Мусибат – 75 марта, шукр – 75 марта.
Ҳидоят – 79 марта, раҳмат – 79 марта.
Қуръонда зикр қилинган калималар ва уларнинг зидди ёки маънодоши бўлган калималарнинг ададига эътибор беринг! Бундай ҳисоб-китоб Қуръон Аллоҳнинг ҳузуридан эканлигига, башарият Унинг мислини келтиришдан ожиз эканлигига далил бўлади.
Энди баъзи калималар илоҳий ҳикмат билан неча карра зиёда зикр қилинганини кўриб чиқамиз:
Жазо – 117 марта, мағфират – 234 марта.
Икки карра кўп, нима учун? Чунки Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати барча нарсани қамраб олади. У зотнинг раҳмати ғазабидан устундир.
Қийинчилик – 12 марта, осонлик – 36 марта.
Уч карра кўп, нима сабабдан? Чунки бир қийинчилик икки осонликни асло енга олмайди.
Яна баъзи ададлардаги мулоҳазалар аҳамиятга молик:
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг ҳам, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳам исмлари 25 мартадан зикр қилинган. «Оли Имрон» сурасининг 59-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилган: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир».
Намоз (солат) калимаси 5 марта зикр қилинган.
Бир кеча ва кундузда беш маҳал намоз фарз.
Кун калимаси 365 марта зикр қилинган.
Бир йил 365 кундан иборат.
Қуръондаги илоҳий мўъжизаларни кўришда давом этамиз:
«Ер» калимаси 13 марта, «денгиз» калимаси 32 марта зикр қилинган.
Агар бу сонларни йиғиндисини 100 % деб оладиган бўлсак, «денгиз» калимаси 71 % га, «ер» калимаси эса 29 % га тенг бўлади. Сайёрамизнинг 71 % қисмини сув, 29% қисмини эса қуруқлик ташкил қилади.
Тафаккур қилинг!
Йиғлама дил