Сўз ва қўшимчалар рақамлардан ажратиб ёзилади
Имло қоидалари
ислоҳи бўйича навбатдаги таклиф билан бўлишмоқчиман.
Қоида:
👉 Рақамлардан кейин келувчи қўшимча ва сўзлар ажратиб ёзилади:
10 ta, 10 dona, 2 lik sanoq sistemasi, 1 dan 10 gacha, I dan X gacha каби.
Бу масалада олдинроқ ҳам
ёзган эдим. Бу тартибга китобларда, жуда кўп нашрларда ҳозир ҳам амал қилинади. Шуни қоида сифатида белгилаб қўйиш керак деб ҳисоблайман. Шунда чалкашлик,
хилмахиллик камаяди.
❗️ Ажратиб ёзилганда тушуниш осон бўлади. Солиштиринг:
10ta, 10dona, 2lik sanoq sistemasi, 1dan 10gacha, Idan Xgacha boʻlgan rim raqamlari, Lyudovik IXning hukmronlik yillari 🤔 🤨
10 ta, 10 dona, 2 lik sanoq sistemasi, 1 dan 10 gacha, I dan X gacha boʻlgan rim raqamlari, Lyudovik IX ning hukmronlik yillari ✅
Агар рақам сўз билан ёзилса, қўшимчалар сўзга қўшиб ёзилади:
oʻnta, ikkilik sanoq sistemasi, birdan oʻngacha каби.
Мавзуга оид:
👉 Ё қўшиб, ё чизиқча билан ёзилсин
@oriftolib