#Таваллуд• Болалик
мактабнинг спорт майдонида синфдош қизлар тўп ўйнаяпмиз.
Шу пайт рақиб жамоадаги қиз ғолиб бўлганингиз учун аламдан келиб сизни туртиб кетди. Орқага тисариламан, деб йиқилиб тушдингиз. Ҳамма жим. “Ҳозир Зилол ҳам боплайди”, деб кутиб турибмиз. Сиз эса ўрнингиздан турдингизда, ўша қизнинг қаршисига келиб бир муддат кулиб қарадингиз ва… юзидан ўпиб майдондан чиқиб кетдингиз.
• Бугун
сизга сўз айтиш керак бўлганда, негадир шу воқеа хаёлимга келаверади.
Сиздаги олийжанобликнинг илдизларини ўша болаликдалигига амин бўлавераман.
Шу кунгача ҳаётингиздаги қайсики марралар бўлса, бу сизнинг ҳар қандай вазиятда ҳам инсонийлик рутбасидан пастламаганингиздандир.
Сизни яхши кўришим шундандир балки…
•Ҳозир
одамнинг дўсти бўлгани дуруст. Учрашганингда ҳеч бир иккиланишсиз, сохталигу, мажбуриятларсиз кўришадиган Дўстнинг борлиги қандайин яхши.
Энг яқинигга ҳам айтолмайдиган дардингни эшитадиган Инсоннинг ҳаётингда борлиги чинаккам бахт!
Шундай бахтим учун сизга раҳмат Зилол.
@Nargiza_Asad