Оҳанрабо форсча
оҳан –
темир ва рабо –
тортувчи, ўғирловчи сўзларидан.
Магнит маъносини англатади, лекин уни бу маънода қўллаш эскирган:
Кишилик тарихи давомида оҳанрабо ва кейинчалик электрон кварц соатлар яратилди.
Газетадан.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида асосан кўчма маъноси ишлатилади. Бу ҳолатда оҳанрабо
ўзига тортувчи, ўзига жалб этувчи, мафтун этувчи; фусункор маъноларини англатади:
Оҳанрабо куй.
Узоқ кетдим, бахт келтирай деб сенга,
Оҳанрабо муҳаббатинг бор учун.
Т. Тўла.
Яқин-атрофдан эшитилаётган оҳанрабо куйлар кишини мафтун этади.
“Саодат”.
❗️ Бу сўз кўпинча
оҳанграбо тарзида
хато ёзилади. Оҳанграбо – оҳангни тортувчи дегани, мантиқли мазмунга эга эмас.
Демак,
Оҳанрабо
✅
Оҳанграбо
❌
Изоҳли луғат асосида тайёрланди.
@oriftolib