Палапон ва полапон
Бу сўз баъзи луғатларда
палапон, баъзиларида эса
полапон шаклида берилган. Изоҳли луғат эса ҳар икки шаклни келтирган.
Палапон сўзлашув тилида қўлланади. У тўрт хил маънога эга:
1️⃣ Паррандаларнинг ҳали пат ва қанот чиқармаган ёки эндигина чиқара бошлаган боласи; жиш.
2️⃣ Гўдак болаларни, ёшларни эркалатиб айтиладиган сўз.
3️⃣ Кўчма маънода, бетакаллуф ҳазил сифатида: ҳеч нарса билмайдиган, тажрибасиз.
4️⃣ Бесўнақай, катта; салмоқланиб, лапанглаб юрадиган.
Полапон сўзи
палапоннинг вариантдошидир.
📌 Демак:
Палапон, полапон
✅
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib