#шеърни_тинглаб_ўйлаганларимШироқ. Етти кунлик йўл.Азиз замондош, мазкур шеърни, ундаги сўзларни озгина мушоҳада билан тинглаб кўринг, нақадар катта бир фалсафий маъноларга эга. Одамни ўйлашга, бугунги талотўп дунёда, ўйлаш, англаш, бир-бирини излаш, меҳр кўрсатиш, кечаги кундан сабоқ олиш каби энг зарур инсоний эзгу фазилатлар камайиб деймизми, йўқолиб бораётган замонда озгина бу "гирдоб" ичида мақсадсиз айланишдан тўхтаб, ўтаётган кунларингнинг маъно-мазмунини бир зум бўлсада сарҳисоб қилиш, ўйлаш, бирин-кетин сафларимиздан кетиб бораётган улуғларимиз, яқинларимиз ҳақида эслаш, борларининг қадрига етиш, биздан аввалги, балки Широқ замонидаги одамлардаги жўмардлик, ҳайриҳоҳлик, бағрикенглик, меҳр-оқибатни асраш, уни давом эттиришимиз лозимлигини эслатади.
Мен шеърни тинглаб ана шулар ҳақида ўйладим, болалик кунларимдан, ўспиринлик, ғўр йигитлик, талабалик даврларимдан ўқиган китобларим ва ҳар кунлик воқеа-ҳодисалар, манзаралар таъсиридан илҳомланиб ёзган кўп-кўп яхши қораламаларимни мана шу "гирдоб" ичига тушиб анча вақтлардан буён тўхтатиб қўйганим, қанчаларини йўқотганим ва ёзмай қўйганларимни ички бир оғриниш билан англадим.
Алалхусус, (ёзмагандан кейин) кўп ўйламай қўйганим, олдимга қўйган мақсадларимдан бир оз чекинмадимми ёки унга етиш учун одимларимни сал эмас анчайин сусайтириб қўймадиммикан, қанча-қанча яхши нарсалар, янада кўпроқ эришиш мумкин бўлган ютуқлар, яхши хулосалар, мушоҳадалар ёзишни бой бердим, балки аввалгидек ёза олмай қолмадиммикан деган аччиқ саволларни ўзимга беряпман....
Шеърни сокин, тинч вазиятда тинглаб кўринг, биргина мана бу тўртликнинг ўзида қанча маъно-мазмун, фалсафа мужассам..
...Бирам хунлик дунёларида,
Бирам хунук дунёларида.
Етти кунлик йўлга чиқмоқда,
Бу беш кунлик дунёларида...Кумуш сингилжоним, шундай гўзал шеър учун ташаккур, уни маромига етказиб ўқиган
маҳоратли актёр Эркин Бозоровга ҳам тасанно.👉@azamatkamal81👈