#Радио_тўлқинларида"O'zbekiston" радиоканали "Тафаккур ва ижод" эшиттиришда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва моҳир таржимон, "Дил қуши", " Бу- ошиқ сўзим","Сенингдирман"шеърий китоблар муаллифи РУСТАМ МИРВОҲИД билан самимий суҳбатлашдик.
Унда болалик хотиралари, китобхонлик, бугунги адабий жараёнлар, шунингдек, таржимачилик ҳақида мулоҳаза, мушоҳада юритамиз. Дарвоқе, аниқ фанларга қизиққан Рустам Мирвоҳид адабиёт муаллимининг дарс жараёнлари таъсирида адабиётга, шеъриятга ошуфта бўлгани ҳақида ҳам билиб оламиз. Шеъру, ғазалларни муаллифнинг ўзи ўқиган.
O'zbekiston" радиоканали тўлқинларида биргаликда тинглаймиз.
Муаллиф журналист Робия Камол.