“Менинг исмим – Рампел Стилскин!”Рампел Стилскин (Румпельштильцхен) – ака-ука Гриммларнинг сомондан ип йигириб олтинга айлантира оладиган ёвуз митти одам ҳақидаги эртаги қаҳрамони. Бу эртакнинг анимацион талқинини болалигимизда кўп кўрганмиз.
Эртакда ёзилишича, малика унинг исмини билиб олганидан кейин Рампел Стилскин ғазаб билан ўнг оёғини ерга шундай урадики, белидан пастгача ботиб кетади, сўнг чап оёғини икки қўллаб ғазаб билан кўтаради ва ўзини иккига бўлиб ташлайди.
Ёвуз сеҳрли мавжудотнинг исмини топиш мотиви исланд халқ эртаги “Гилитрутт” ва инглиз халқ эртаги “Том-Тит-Тот”да ҳам учрайди. Бу эртакларда ҳам қиролича ўзига ип йигиришга ёрдам бераётган мавжудотнинг исмини топиши керак бўлади.
Рампел Стилскин эртагининг аналоглари кўп. Финларда – Мневезот, чехларда – Мартинко Кинкаш, французларда – Вирлуве, шотландларда – Виппети Стори, венгерларда – дангаса Ютка, қозоқларда – Бибигул.
👉 @xurshidabdurashid