Bugun kitobim muharriri yozuvchi, shoir, suzuvchi...bir soʻz bilan aytganda ajoyib inson Alisher Fayzullaev (ALFAYZ) bilan uchrashib kitobni nishona variantini qoʻlimga oldim.
Fursatdan foydalanib kitob chiqishida yordami tekkan barcha ijodkorlarga chuqur minnatdorlik bildiraman!
акс китоблари январда сотувга чиқиши кутиляпти, бари ишлаб чиқаришда қайсидир даражада. бу менинг деярли бир йил давомида кутган проектим. таътилни ва янги йилни ўткизиб ишга чиққандим, биринчи қизиққан нарсам шу бўлди. муқоваси матн қоғозига ёпиштирилаётган китобларим орасида иккитасини кесиб тайёрлашганакан, биттасини оволдим. хурсандман!
ҳамма йўллар римга элтади. ўзбек адабиётида эса ҳамма йўллар насрга чорлайди, ҳатто ўқувчини ҳам. бугун ўзбек адабиёти катта наср учун уруғ бермоқчидек туйилади. навбатдаги изламда янги ёзувчилар борлиги одамни хурсанд қилади, шулардан бири МоҳиРа; унинг Қирқ биринчи кунини ўқиб чиқдим.
китоб 14 та ҳикоя ва эсселардан иборат, улар битта катта насрий асарни эслатиб юборади, чунки уларда битта одамни, битта кайфиятни, битта ритмни ҳис қилиш мумкин. бу кейинчалик романга асос бўлса ажабмас.
катена илдизга қайтишга уриниш. авлодлар ўз аждодлари устига чиққиб осмон тоқига қўл узатаётадилар, шу боис ҳар бир ижодкор ўз илдизига назар солиши бу яхши жараён. бундан катенага ўхшаган эссе-мактублар яралади.
китоб ном олган алоҳида ҳикоя: қирқ биринчи кун. у ўзида эврилиш элементини жо этган. нозима деган қизнинг умуртқасидан мана қирқ кунки, қанот ўсиб чиқяпти. бу маркеснинг улкан қанотли мўйсафид ҳикоясини эслатиб юборади, аммо маркесда мўйсафиднинг қаноти аввалдан бор эди, у бир ёмғирли тунда қулаб тушади, қирқ биринчи кундаги нозима эса "касал". у одамнинг янги эволюцияси, қанотли варианти.
муаллиф воқеа нимадан бошлангани ҳақида гапирмайди, нозима улкан илмий-тиббий марказнинг еттинчи қаватида кенг ойнаванд хонасидаги катта кўзгуга тикилиб ўтиради. у елкасида кундан кун каттароқ бўлиб ўсаётган қанотларига қарайди, улар худди фариштаники каби оппоқ. аммо қиз қанотларни қабул қила олмайди, бу унинг учун худонинг неъмати эмас, аксинча, синови, жазоси. бу қанотлар уни маҳлуққа, доим ўрганиш зарур бўлган аллақандай лаборатория каламушига айлантирган. кейинроқ унинг ҳамшираси, ота-онаси муносабатидан ҳам худди шу фикр яққолроқ кўрсатилади. у бутун жамиятдан четлатилган, нафақат четлатилган, балки ихоталанган маҳлуқча ролини охиригача ўйнашни истамайди. аллақачон бу ҳолатдан зериккан, аввало у уйидагиларни соғинган, ва уларни кўриш бу ҳолатни ўзгартиради деб ўйлайди. аммо охир оқибат, у бу борада ҳам умидини узишга мажбур бўлади. у ҳаммадан кетганда, ёлғизликда қанотларини қабул қилади, улар унинг оёғини ердан узадилару, аммо узоқларга олиб кетмай, бир нуқтада муаллақ тутадилар.
ҳикоя ўз қанотларини қабул қилолмаётган қиз ҳақидамас. алоҳидалик бу эгонинг бир қисми, ҳамма ўзини алоҳида санайди бу дунёда. муаллифнинг бу ерда атроф муҳит одамга қандай таъсир қилиши ҳақидаги фикрлари берилади. у бир қизчага қанот ёпиштириб, унинг атрофидагилар қандай муносабат қилишларини кўрсатмоқчи. ахир бу қизнинг орқасидан ҳамма оёғи куйган товуққа ўхшаб югуряпти. ота-онаси: бу ёғи ўзбекчилик албатта; қанча профессорлар (улар илмда янгилик қилишмоқчи, ахир битта қизни орқасидан инсон эволюциясида янги одам боласи яратиб, тарихда қолса бўлади); юраги ярим йигит; қўни-қўшнилар; ҳатто меҳрибон ҳамшира ҳам. улар учун бу ненормалликнинг ортидан ўзига яраша минус ва плюслар ўсиб чиқяпти ва улар ўзининг фойдасига кўра ҳаракат қилишдан бошқа чораси йўқ. қизнинг охир оқибат учиб муаллақ қотишини ҳам шу билан асосласа бўлади, яъни у ўзига нисбатан бунақа муносабат билан учиб кетолмасди. бу меҳрсизлик, иккиюзламачилик ҳеч қайси одамни тепага кўтармайди, аксинча, ерга, шу одамлар ва шу жамият ичига михлаб қўяди.
ёзувчининг бошқа ҳикояларига тўхталиб ўтолмайман, аммо муҳим хусусият: жамият ҳақидаги хулосалари ҳақида гапирмасам бўлмайди. бу иккиюзламачиликка бўлган аёвсиз норизолик. яна оғриқлар, ҳа улар бироз бўрттиртлган каби кўринади менга, аммо оғриқсиз одам дардсиз кесак.
бу МоҳиРанинг иккинчи китоби, ўзи айтганидек бу ҳали бошланиши. унга катта парвозлар тилайман, қаҳрамони каби муаллақ қолмасин, учсин
габриэл гарсия маркеснинг бир ҳикоясида ўша қишлоққа ёмғирли тундан кейин ўлик йигит оқиб келар бўйдор мушакдор гўзал хушбичим бечора қишлоқ аёллари ақлдан озиб сиғинарлар гулга кўмилган мурдага урфга кирар унинг бўйи мушакдорлиги хушбичимлиги
мен эса рақс тушаман сотилмас китобларим хона ўртасида қулоғимда қулоқликдан таралади бир кун федерико феллинининг олинмаган филмида
ақлдан озган шаман каби сакраб айланаман ва ўпкамни тўлдираман заҳар ҳавога уруғ ерга эмас оқсин канализацияга ерга тегса яна бир улкан қанотли мўйсафид мурда бўй-басти урф ерга қулайди мен каби
Zaminimizda qish oyoqlanyapti. Unga qo'shilib “Havo” ham. “Havo” orqali esa sariqlanayotgan hislarning yuqumlari va zehniyatimiz sari emaklayotgan yangi bir tafakkur... Yuqumlanayotgan va emaklayotgan qismlarni ikkiga kesib tahlil qilamanki, birida sizgayam, mengayam ustiga binolar qurib tashlagan urbanistik ruhiyatimizda nafas olish uchun bo'sh joy ( Antonino o'z filmlarida ochiq, bo'm-bo'sh makonlar orqali urg'ulaganidek) qolsin – bu bo'sh joy esa sizu mendan “havo” ga to'yish uchun singishni talab etadi, ikkinchisi esa yangi havo sipqoruvchilarga bo'sh joy ochish uchun iyulning qovjiragan harorati ichida bahoriy shabadani tanangizning eng so`nggi irodasi orqali hosil qilishni…
Тилланисо Нурёғду бир нечта шеърий ва ҳикоялар тўплами муаллифи. «Шакл» — унинг илк экспериментал романи. Тилланисонинг ижоди инсон руҳияти, изоляция ва ҳаётдан маъно қидириш каби экзистенциал мавзуларни ўрганади. Асарларидаги персонажлар кимлигини, яшашдан мақсадини излайди, кўпинча ўзларини жамиятдан ажралиб қолган ҳис қилишади. Мутолаа ўқувчига ўз ҳаёти ва дунё ҳақида чуқур фикр юритишга ёрдам беради.