View in Telegram
Самовий китоблар номи қандай ёзилади? Дунё динларининг китоблари, жумладан, самовий китоблар номи бош ҳарфларда ва қўштирноқсиз ёзилади: Қуръони карим, Инжил, Таврот, Забур. Одатда китоблар номи қўштирноққа олинади. Лекин бу ерда қўштирноқ керак эмас. Нега? Бу бир мантиққа асосланади: самовий китоблар ягона, айни шу номдаги бошқа китоблар йўқлиги учун уларнинг номини қўштирноққа олиш керак эмас. Қуръони карим жуз (пора)лари ва суралари номи ҳам одатда бош ҳарфда, қўштирноқларсиз берилади: Амма пораси, Фотиҳа сураси, Ихлос сураси. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily