View in Telegram
Сўз охирида айириш (тутуқ) белгиси келмайди Айириш (тутуқ) белгиси рус, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар таркибидагина учрайди. Ўзбекча сўзларда қўлланмайди. Товуш ифодаламайдиган бу белгининг уч хил вазифаси бор: 1️⃣ Унлиларни чўзиқроқ талаффуз этишга ишора қилади: маълум, феъл, эълон, таъсир. Аммо ўзбекчада унли аксарият ҳолларда барибир чўзиқ талаффуз қилинмайди 🙃. 2️⃣ Унлини олдинги ундошдан ажратиш ва кучлироқ талаффузга ишора қилади: қатъий, санъат, масъул, масъуд. Бу ҳолат ҳам талаффузда кўпинча акс этмайди 🤷🏻‍♂️‍. 3️⃣ Ўзлашма сўзларда ўзидан кейинги унли олдидан й қўшиб айтишга ишора қилади: подъезд, съезд, субъект, пьеса. Шуни й билан ёзса, ўқишга ҳам, имлога ҳам осон бўлади аслида. Лотин ёзувида айни шу мантиқли усул танланган: podyezd, syezd, subyekt, pyesa. Миллий энциклопедияга кўра, айириш белгиси араб тилидан ўзлашган сўзларда араб тилининг ўзигагина хос бўлган портловчи бўғиз ундоши, яъни айн ўрнида қўлланади. ❗️ Айн ҳарфи сўз охирида келганда кирил ва лотин алифболарида акс этмайди: жоме, мавзе, мавзу, мурабба, моне, монелик, толе, толели, ружу, руку; жам, шам, саж, нав | jome, mavze, mavzu, murabba, mone, monelik, tole, toleli, ruju, ruku; jam, sham, saj, nav каби. 👉 Махсус илмий, диний ва мумтоз адабиётларда сўз охирида ҳам айириш (тутуқ) белгиси қўлланиши мумкин. Бунда талаффуз ёки мазмунни фарқлаш, ажратиб кўрсатиш эҳтиёжи ҳисобга олинади. Лекин бу турдаги адабиётларда ҳам сўзлар кўпинча амалдаги имлога кўра ёзилади. 📌 Демак: Жоме, татаббу, толе, руку, шам, саж, нав Жомеъ, татаббуъ, толеъ, рукуъ, шамъ, сажъ, навъ @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily