Yozuvchi Karimberdi To'ramurod o'zlarining shaxsiy kutubxonalaridan kutubxonamiz fondi uchun kitoblar sovg‘a qildilar. Yozuvchiga kutubxona fondini boyitishga qo'shgan hissasi uchun kutubxona ma`muriyati va kitobxonlar o'z minnatdorchiligini bildiradi.
Асл санъаткор фақат ўлдим-куйдим, енгил-елпи ашулаларни айтавермасдан миллатнинг дарди, хоҳишлари, ғояси ва мафкураси билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий тафаккур тарзини ҳам куйлаши керак. Албатта, бундай ижтимоий вазифа буюк санъаткорларнинг, асл зиёлиларнинг қўлидан келадиган иш.
Бу вазифани эса Маҳмуд Намозов маҳорат билан бажарганлигидан хурсандмиз.
Маҳмуд Намозов Каримберди Турамуроднинг “Кўк бўри” деган шеърин қўшиқ қилиб куйлабди. Ўзбек санъаткоридан эса кутилмаган жуда кучли баёнот бу.
Айни дамда миллатмизга мана шундай қўшиқлар етишмаяпти.
* "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" Бу қўшиқни айтмаган одам қолмади-ёв?! Йигитлар ҳам айтаяпти, қизлар ҳам айтаяпти. Ким битта гитара билан, ким тор, ким дутор билан, ким битта доира билан, ким оркестр билан. Мана, қурувчи болалар ҳам айтибди. "Ёмонидан бор, айтиб берайми?" деган бола "Ёмони"ни ёмон қилибди лекин, бир эшитиб кўринг! https://www.youtube.com/shorts/npswntIUpXU
Иккинчи китоб ~ "Дилхирож" ни 107- бетига етиб келганимда ўқишдан таққа тўхтадим. ЧУНКИ ЁЗМАСАМ БЎЛМАЙДИ!!! Шу бетгача бор йўғи етита ҳикоя жойланган. Худди етти водийдан ўтган Шайҳ Санон қиссасидек. Бариси аламли, барчаси изтироб ва реал ҳаёт манзаралари бор бўй-басти билан номоён бўлиб, кутилмаган магнит кучи ила сизни ўз домига тортиб кетганини сезмай қоласиз!!! Мен ҳам муаллифнинг ўша магнит майдонига тушиб қолганимни шу 107- бетга келганимдагина сездим. Еттинчи ҳикоя "КУЮК" ~ деб номланиб, машхур шоиримизнинг "Куйдим" номли ғазали яна 7 та бўлим бошига бир банддан эпигриф қилиб олинганлиги мени ҳайратга солди. Ҳар эшитганда юракларни сел қилувчи бу ғазалнинг қўшиғини ёд олмаган, ҳиргойи қилмаган одам бўлмаса керак. Аммо Каримберди Тўрамурод бу қўшиқни клипининг сценарийсини насрда шундай яратиб қўйибдики, тан бермасдан илож йўқ! Ўқияпману, қаҳрамонларнинг юз кўзлари, кийган кийими, юрган чанг кўчалари, улар яшаган уй ва еган таомларини кўзим билан кўргандек, унинг мазасигача тотгандек бўлдим! Қулоғим остида эса ўша машхур қўшиқ "Куйдим" янграётгандек. Юрагим садпора, кўз ёшларим сел бўлиб беихтиёр қўшиққа жўр бўлдим:
Самарқандлик ижодкор биродаримиз Каримберди Ҳожи оға "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" номли китоби тақдимотига таклиф қилганларида, "Худо пошшо! Насиб қилса албатта борамиз." ~ дея ният қилган эдик. Алҳамдулиллаҳ, фаришталар омин деган экан, ўзи етказди! Бир кун аввал Самарқандлик курсдошлар билан учрашдик. Эртасига тақдимот ўтказиладиган манзил, яъни Самарқанд вилояти театрига курсдошларим кузатиб қўйишди. Бизга Каримберди оғанинг ўғиллари Шерали ва ҳожи оғанинг ўзлари пешвоз чиқишди. Бироздан кейин рафиқалари Собира опа, қизлари ва келинлари билан дийдорлашдик. Шунингдек элнинг севимли ҳофизига айланган раҳматли ҳофизимиз Фурқат Мирзаевнинг рафиқалари ва икки паҳловон ўғиллари билан бағирлашиш насиб этди.
Тақдимот шу қадар ажойиб ўтдики, бу ҳақида алоҳида ёзмасам кўнгил тўлмайди. Бугун эса Каримберди ҳожи оғанинг китоблари хусусида тўхталмоқчиман.
КУЙДИМ
Ҳожи оғанинг "Дилхирож" номли китобини театрдаги китоб савдосидан сотиб олдим. "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди"ни эса эртаси куни, мени кузатишаётганда шоирнинг дастхати билан муаллиф совға қилдилар. Китобга ташналик, шеърга эҳтиёжмандлик қонимда бор. Айниқса яхши шеър ўқигим келиб қолса ҳудди банги одам" ломка"га тушгандек, шеърнинг ҳумори тутади. Тутганда ҳам энг зўр шеърни топиб ўқимагунимча босилмайди! Мени Самарқандгача етаклаб борган нарса ҳам анашу ҳумор бўлса ажаб эмас! Қўлимга китоб теккан захоти, уни варақлай бошладим. То Тошкентга келгунимга қадар шеърий китобнинг юз бетини ўқиб бўлдим. Афсуски ҳуморим ортса ортдики, босилмади. Одатда қўлимга қандай китоб тушишидан қатъий назар унга ўз фикримни билдириб, нимадир ёзиб қўяман. Фақат китобни ўқиб тугатганимдан сўнг!
Аммо бугун эллик беш йиллик одатимни буздим. Йўқ, бузишга мажбур қилишди. Чунки Каримберди Тўрамуроднинг бу икки китобини ҳали тўлиқ ўқиб тугатмадим. Тўғрироғи тугата олмадим!(ҳозирча албатта) Менга ўхшаган шоир шеърдан энг аввало фалсафа қидиради, янги сўз, янги қиёс, янги мавзу, янги ташбеҳ излайди. "Бу олис ўн саккиз ёшимда эди" китобининг бошланиши Ватанга бағишланган бағишлов ва қасидалар билан бошланиб, кейин ота-она, қариндош, оқибат ҳақида, ундан кейин ёниқ муҳаббат изтироблари, сўнгра тўртлик, бешлик, саккизлик ва сочма шеърлар, ундан кейин ўзликни англаш, Афғон фиғонлари, халқона битиклару, устозлар изидан бориб ёзилган муҳаммас, муаннас, иштибоҳ, туюқлардан тортиб рубоийу таржималаргача ўсиб борган бир муҳташам минорани кўрсатди менга.
Мен ўзим излаган нарсани эмас, балки бутунлай кутмаган шеърий минора олдидан чиқиб қолдим гўё!
Бу ерда бадиий бўёқ, вазну туроқ, олибқочар ташбеҳу ҳаёлий чизгилар йўқ. Аммо уларнинг ўрнини ўн чандон ортиқлик билан босадиган, залворли бир нарса бор! Бу ~ ҲАҚИҚАТ!!! Самимият ва халқона дард бор эди! Дард бўлгандаям шоирнинг ўзини дарди эмас, халқининг дарди, элининг, юртининг, ўз она тупроғининг~ ВАТАННИНГ ДАРДИ тўлиб тошиб ётибди!!!
Устозимиз Тоҳир Малик айтганидек ~"Халқ адабий тилни, шеърий бадиҳаларни тўла тушунмаслиги мумкин, аммо ўз тилида, халқона айтилган ҳар бир сўзни дарров тушунади ва севиб қолади. Шунинг учун ҳам буюклик соддаликда, оддийликдадир! " Дарҳақиқат, Каримберди Тўрамуроднинг барча назмий асарлари ўша соддалиги, равон ва халқоналиги билан реал ҳаёт чизгиларини аниқ-тиниқ чизиб берган!
Шунинг учун ҳам уларнинг кўпи қўшиқларга айланиб улгурган. Юртдошлар, элдошлар кўнглидан жой олган. Айниқса ёвқурлик, чапанилик, чин ошиқлик, ўз ўрнида ҳангомасеварлик ҳам ўша баъдиий бўёқларсиз ҳам мана-ман деб бўй кўрсатиб турибди. Масалан:
Ўзи эди тияси, Менам эдим оласи, Кўзларимди жошлатди Жувармакти боласи.
Шу тўрт қатордаёқ Ургут тоғлари бағрида от ўйнатиб, кўпкари чопиб, тўйу сайлларда бел олишган жўмард йигитнинг қишлоқча содда ва самимий изтиробларини, ўзбекона андиша ва номус талашган эр йигитнинг тақдирга тан бериши, Аллоҳ ризолиги, қазои қадарга итоаткорлигини содда сатрларда номоён этади муаллиф. Шу каби ҳайрат оғушида бу минора қаршисида тўхтаб, тин олдим.
* Қиш келаяпти, бошингизни асранг! Акмал ака Зойиров деган телпакдўз бор. Қоракўл териларидан тикаётган телпаклари жаҳон стандартларига жавоб беради. "Классик" телпаклар, "Кепка-телпак"лар, "Ушанка" телпаклар, "Обманка" телпаклар, уйғурча, қозоқча, кавказча телпаклар. Ҳарбийларга, ички ишлар ходимларига ҳам телпаклар. Акмал ака телпаклардан ташқари, буюртмангизга қараб, нимчалар, пальтолар ва бошқа буюмларни ҳам тикиб беради. Қиз-жувонларга аёллар ёқтирадиган либослар, "шубалар", қизларга ярашадиган телпаклар тикиб беради. +998 91 405 85 21 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, исталганча буюртма беришингиз мумкин. Нархлари ҳамёнбоп. Етказиб бериш хизматлари йўлга қўйилган. Энг муҳими: Каримберди Тўрамурод номидан қўнғироқ қилсангиз, 15% чегирмага эга бўласиз! Яна битта бонус: ўзингизга ва турмуш ўртоғингизга телпак олсангиз, фарзандингизга битта телпак ҳадя!