3 КУН ҚИДИРИЛГАН "ҲАЗРАТИ ИШҚ" ТОПИЛДИБугун нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. "Ҳазрати ишқ" китобини қаердан топсам бўлади, деди қўнғироқ қилган киши. Мендан, дедим. 3 кундан бери қидириб топа олмайман китобни, рақамингиз бор экан, қўнғироқ қилдим охири, деди. Манзил бердим. Етиб келди. Шавкат Алимов деган уста, китобхон экан. Рауф Парфи, Шавкат Раҳмондан гапириб кетди. Амаллаб, битта китоб топиб бердим. Бундай кишига китоб топиб бермасам ҳам бўлмасди.
2025 йилни хайрли иш билан бошладик. Мансур Жумаевнинг "Ҳазрати ишқ" китобини қайта босмага бердик. 15 январда келади.
Китоб “Микрокредитбанк” ҳомийлигида “Чиғаноқ” лойиҳаси доирасида “Ижод нашр” нашриётида чоп этилганди.
30 та китобга буюртма бўлди. Босмахона харажатларини шундан қоплаймиз.
Китоб олмоқчи бўлсангиз, шу ердан ё шахсийга ёзинг. Ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +998909967125.
Китоб нархи 100 000 сўм.
Буюртма беринг.
Эълонни улашинг!
Фозил Фарҳод👉 https://t.center/fozilfarhod 👈