View in Telegram
#Сўраган_эдингиз Пайғамбарми ёки пайғамбар? Пайғамбар сўзи бош ҳарф билан ёзиладими ёки кичик ҳарф билан? Бу худди Ислом сўзини бош ҳарф билан ёзишга ўхшаб кетади. 1️⃣ Имло қоидаларига кўра, бу сўз кичик ҳарф билан ёзилади: пайғамбарлар тарихи, Исо пайғамбар, пайғамбар юборди, пайғамбар бўлди. 2️⃣ Агар бу сўз Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ифода этса, у зотга ҳурматан бош ҳарфда ёзиш керак. Барча исломий нашрларда ана шу қоидага амал қилинади. Бунда пайғамбар сўзи ёлғиз ўзи ҳам, исм билан бирга ҳам келиши мумкин: Пайғамбаримиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом. Лекин Аллоҳнинг пайғамбари бирикмасида кичик ҳарф билан ёзиш тўғри. Чунки бу ўринда пайғамбар сўзи исм ўрнида қўлланмаяпти. Пайғамбар сўзининг маънодошлари – набий, расул сўзларини ҳам юқоридаги қоидаларга кўра ёзиш мумкин. Лекин Расулуллоҳ сўзини бош ҳарф билан ёзиш керак. Чунки бунда мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутадилар. Муҳаммад алайҳиссалом назарда тутилмаган ўринларда пайғамбар, набий ва расул сўзларини диний матнларда ҳам кичик ҳарф билан ёзиш керак. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily