View in Telegram
Сувости ва сув ости Кўпинча сувости сўзи сув ости шаклида ёзилади ва бу – хато. Лекин сув ва ости сўзлари ҳар доим ҳам қўшиб ёзилавермайди. Хўш, қачон қўшиб, қачон ажратиб ёзиш керак? Буни маъно аниқлаштириб беради. Сувости сўзи ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади: 1️⃣ Сув остида қилинадиган, бажариладиган, сув остида мавжуд бўлган. Сувости спорти. Сувости телевидениеси. Сувости тизмалари. 2️⃣ Сув остида ҳаракатланадиган (кема ҳақида). Сувости кемасини қуриш 17-асрдан бошланди. “ЎзМЭ”. Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги мисолларда сувости сўзида сифатловчилик, хослик характери бор ва бирорта келишик қўшимчасини олмаган. Ости сўзи келишик қўшимчасини олган ҳолатларда икки сўз ажратиб ёзилади. Қиёсланг: Сувости дунёси ➡️ Сув остидаги дунё Сувости кемаси ➡️ Сув остида ҳаракатланувчи кема Қўшиб ёки ажратиб ёзишни фарқлашнинг яна бир усули бор. Сув сўзига -нинг қўшимчасини амалда қўшиб бўлса, икки сўз ораси ажратиб ёзилади. Йўқса, бирлаштириб: Сувнинг ости дунёси – хато бирикма, бундай ифода ўзбекчага хос эмас. Демак, бу бирикмада сув ва ости сўзлари қўшиб ёзилиши керак. Қаратқиш қўшимчаси эса бўлмаслиги зарур. Сувнинг остидаги дунё – қаратқич қўшимчаси турса ҳам, маънога зарар етказмайди. Демак, сув ва ости сўзлари ажратиб ёзилиши керак. Бу қоида шунга ўхшаш ерости сўзида ҳам амал қилади. Негадир ерусти сўзи доим ажратилиб ёзилади. Мантиқ бўйича, у ҳам сифатловчилик, таърифловчилик хусусиятига эга бўлганда қўшиб ёзилиши керак. Насиб қилса, бу ҳақда алоҳида ёзаман. 📌 Демак: Сувости кемаси, сувости тизмалари, сув остида сузувчи кема, сув остидаги тизмалар, сув остига тушиш, сув остини ўрганиш Сув ости кемаси, сув ости тизмалари, сувостида сузувчи кема, сувостидаги тизмалар, сувостига тушиш, сувостини ўрганиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily