Кириб келаётган ЯНГИ ЙИЛ байрами билан табриклаймиз! Бу йил барчамиз учун баракали йиллардан бири бўлсин. 2025 йил улкан муваффаққиятларга эришишингизда тилакдошмиз! Ҳаётингиз мазмунли ва қизиқарли бўлсин. Бахтли лаҳазаларда ҳамиша оила ҳамда дўстлар даврасида бўлишингизни тилайман. Чексиз бахт, саломатлик ва барака сизни тарк этмасин, азиз дўстлар!
Bugun Akademik, Oʻzbekiston xalq rassomi Alisher Mirzo ijodiy ustaxonasida boʻldik. Rassom asarlarida shakl va ramzlarning falsafiy uygʻunligi mushohadaga chorlasa, hayot va umr mohiyatini aks ettirgan ranglar jilosi teran tafakkurga undaydi. Har bir asarining oʻzi bir olam. Oilaviy goʻzal suhbatda ijod va hayot saboqlaridan bahramand boʻlib, katta taassurotlar bilan qaytdik.
21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади. https://t.center/Dilafruz_Choriyeva