View in Telegram
Соғлик ва соғлиқ Сўзнинг ҳар икки шакли тўғри. Улар соғ-саломат бўлиш, саломатлик, соғломлик маъноларида қўлланади: Соғлигим – бойлигим. Мақол. Тани соғлик – туман бойлик. Мақол. Тенг миқдорда сабзи, қизилча, бодринг шарбатларидан коктейль қилиниб, овқатдан олдин ичилса, соғлик ва кайфият яхши бўлади. “Фан ва турмуш”. Соғлиқни сақлашнинг асосий тадбири бадантарбия бўлиб, кейин овқат ва ундан сўнг уйқу тадбиридир. “Саодат”. Негадир 2013 йилги имло луғатига соғлик сўзи алоҳида ҳолатда киритилмаган. Лекин соғлик-саломатлик, соғлик-сергаклик сўзлари луғатда бор. Изоҳли луғатда эса соғлик сўзи соғлиқ сўзининг варианти сифатида кўрсатилган. Бу икки сўзни алмашлаб қўллаш мумкин. Лекин баъзи бирикма ва ибораларда тил ва кўз ўрганган вариантни танлаган маъқул. Соғлиқни сақлаш вазирлиги номида эса фақат соғлиқ варианти ишлатилади. Чунки у расмий ном сифатида шундай қабул қилинган. 📌 Демак, Соғлиқ, соғлик, соғлиқни мустаҳкамлаш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily