Ҳурматли канал кузатувчилари! Бу ерда шоир ва таржимон Маҳмуд АБДУЛҲАМИД шеърлари ва таржималари билан танишасиз. Қалбингизни шеър ва илҳом завқи ҳеч қачон тарк этмасин.
•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈• *** Севги сен ростин айт «жаллодмасман» де, Мен ҳам дор остида қолганлигим йўқ. Сен мени дилимга бахтни олиб кел, Бир умр қалбимни тарк этсин андуҳ.
Ва силаса бошим беғубор насим, Ўтирса кўнгилга Раҳмоний ғулув. Кўкларга урласа беҳол аразим, Ақлимга мос келса бир зебо орзу.