View in Telegram
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД ижод бекати
ШЕЪРГА ШАЙДО ГЎЗАЛ... Шеърга шайдо гўзал, севгига собит, Сен самимий кўнгил, маъвосан, куйсан. Девона Машраб-у камина Маҳмуд - АБДУЛҲАМИД байтин севиб ўқийсан. Бир безори исён ёнар ичимда, Сенсизликда юрак ёрилгуси "тарс". Муҳаббатим пайдо шўх кулгучингда, Ишқ тўла кўзимдан боқади йўлбарс. Жилмайгандинг мени кўрганда майин, Ва беозор зимдан тикилар эдинг. Ҳижрон шаробини ичдим кун сайин, Сен ҳам айрилиқдан тўкилар эдинг. «Мағрурлик» аталмиш йўлдан ўтмагин, Кўнгилни севгидан чиқмасин жаҳли. Фақат шеърларимда қолиб кетмагин, Гўзалим сен билан бўлайин бахтли.
©
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start