View in Telegram
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД ижод бекати
СЕВГИ ТАЛҚИНИНИ ТАҚҚОСИ. Ишқ нурлари тушган, ҳар бир юраклар, Иймонсиз кимсадан қилади ҳазар. Гўзал орзуларга, ўзлигин чорлар, Ҳақиқат ва ҳислар қучади зафар. Сен эса кирмоққа ижозат бердинг, Калитларин тутиб, қалб эшикингни. Мени қучиб сўнгра қувончга тўлдинг, Даври бошланди сўнг бедорлигимни. Менда фақат қолган қуруқ жасадим, Саркаш руҳим бошин, ғам, алам эгган. Сени ҳажринг дея ғамли ҳаётим, Адам¹ саҳросига, йўқликка кетган. Кеча латиф қалбли, ширинсўз эдинг, Тилинг бурро бугун, жонга офатсан. Дилдор кеча бахтли, оҳу кўз эдинг, Бугун ёй тортувчи, золим сайёдсан.
©
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД Адам¹-йўқлик.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start