View in Telegram
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД ижод бекати
*** Қулоғим остида ғамли сасингни, Товинлигин айтсам боқийо ишққа. Шод айласам дейман ҳар нафасингни, Сўнг асир айласам ўзимни рашкка. Зарра соғинмайсан сен мени наҳот, Азоблансам сени парвойинг фалак. Қалбим садоқатга тобе умрбод, Сени деб ўзини унутса керак. Баъзида яшайман тақдирга кўниб, Ўзимни отаман ўй-ҳаёлларга. Севги оловида куйиб, ўртаниб, Сиғдира олмадим тасаввурларга. Бор эрур дилимда эзгу истагим, Топган шодликларим лабингга борсин. Қалбингга киролсин ошиқ юрагим, Илк ва сўнгиси бўлиб киролсин. 01.01.2025.
©
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start