View in Telegram
Audio
СОБИТЛИК Завқ-у шавққа тўлиб, сени соғинсам, Қаршимдан чиқасан, чўғдай товланиб. Сени унутмайин, вафодор бўлсам, Ва ҳажрингда адо бўлсамда ёниб. Эски сурат каби, йиртилсам тугал, Ё ғижим этилсам, ёрни қўлида. Қалбимдан хат ташир, сенга кабутар, Дерман «яшай билсам ёр ҳаёлида». Кўнглинг саҳифасин, варақлаб обдон, Унга битадирман, севги байтини. Бизни ишқ ҳеч қачон бўлмагай армон, Акс эттирар инсон, шўр қисматини. Сокин ҳислар қолди, мен қолдим тағин, Вужуд ишқ ўтида, чирсиллаб ёнди. У ёр қучар экан, турмуш ўртоғин, Менда муҳаббатга, нафрат уйғонди. Мен севиб яшадим, то шу кунгача, Андиша бағрига, чирмаб лошимни. Йиғлаб ўтирибман, то ҳозиргача, Китобим юзига, қўйиб бошимни. Қалбга нафрат жомидан, заҳар тўлдир, Бироқ дил истайди, битта аёлни. Зиндонларга от ёки жаллод ўлдир, Лек севгум тоабат, бевафо ёрни. ©Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily