ЕСЕНИНГА МАКТУБ!
О, Есенин, жанжалкаш бола,
Сенга севгим юрагимда жам.
Сен онангни севганинг каби
Ватанимни севаман мен ҳам.
(мен шўрликда она йўқ, ахир)
Сенга меҳрим юрагимда жам.
Сенинг кўнглинг Самарқандни дер,
Менинг кўнглим Московни қумсар.
Сен мовий кўз қизга ошиқсан,
Юрагимни ит тирнаб ётар,
Мовий эмас кўзларим менинг.
Хавотирман,
Унутворсангчи...
Ҳозир Русда Шахиналар кўп,
Аммо шеърга меҳрли сендай
Хуросонда Есенинлар йўқ,
Хавотирман, унитворсангчи...
Юрак "Ёз!" деб қўймаса нетай,
Ёзсам сўзлар қоғозга сиғмас.
Аввал ёзиб, сўнг ўт қўяман,
Шоирликни қилмайман ҳавас,
Юрак "Ёз!" деб қўймаса нетай.
Русда сенга қўйишар ҳайкал,
Иқтидоринг ва феълинг учун.
Мени юртдан қувишмаса бас,
Сени яхши кўрганим учун.
Русда сенга қўйишар ҳайкал.
О, Есенин жанжалкаш бола,
Бунча ёвқур нигоҳинг сенинг.
Билгин, Шарқда мотам бўлади,
Шахинани унутган кунинг.
Бунча ёвқур сенинг нигоҳинг.
Лола Жўраева.
13.11.2021
Дўрмон.
@ishq_manzili