Нафис шеърият

Channel
Logo of the Telegram channel Нафис шеърият
@nafis_sheriyatPromote
26
subscribers
Bu she'r mening tug'ilishimdan bir yil avval menga atab yozilgan.

Mehrinoz

🪶Nosir ABBOS

Agar qizim bo'lganida o'sma ekib berardim,
Ammasidek qoshi hilol, ko'zi fatton bo'lardi.
Ko'kka chiqib yulduzlardan, marjon terib kelardim,
Balki ul dam kunday porlab, handon otib kulardi.

Kokillarini sollatib, ko'zmunchoq shodasida,
Bek inilari ichida erka bo'lib yurardi,
Mohlaroyim, Anbarotin tirilib nafasidan,
Buvisining ignasiga ip o'tkazib berardi.

Agar qizim bo'lganida, onasiga kuymanchi,
Ko'ylaklikdan ortgan matoh quroq yostiq bo'lmasdi.
Ovoznigor yo'qligida, o'zi bo'lib o'lanchi,
Mening armonli dilimni ezilishga qo'ymasdi.

1994-yil,
Namangan, Chortoq.

https://t.center/nafis_sheriyat
#Top_100

Izohlarda yozib qoldiring, siz kimning ijodini ko‘proq kuzatasiz?

1. Azizbek Norov – @kitob_xiyoboni
2. Aziz Said – @vaqt_manzili
3. Alisher Fayzullayev – @perezagruzka_2021
4. Alisher Sabriy – @aruz_arzi
5. Ahmad A’zam – @ahmadazam_lib
6. Abdulaziz Ahmad – @Ijoddardi
7. Abdulla Chimirzayev – @Abdulla_Chimirzayev
8. Bahodir Bahrom – @eng_suluv_armon
9. Bahodir Iskandarov – @BahodirIskandarov
10. Bayram Ali – @BeshinchiTomon
11. Behzod Fazliddin – @Behzod_Fazliddin
12. Bek ALI – @bek_ali_ijodi
13. Bobur Elmurod – @Bobur_Elmurod
14. Botirjon Ergashev – @Botirjon_Ergashev
15. Davron Rajab – @Davron_rajab
16. Dilshod Rajab – @dilshod_rajab_ijodi
17. Dilorom Abdurahmon – @Dilorom_ABDURAHMON
17. Dilafruz Choriyeva – @Dilafruz_Choriyeva
18. Dadaxon Muhammadiy – @dadaxonmuhammadiy
19. Do‘stbek Sulaymonov – @nasr_uz
20. Dilmurod Do‘st – @Dil_Dost
21. Erkin A’zam – @e_azam
22. Eshqobil Shukur – @Eshqobil_Shukur_ijodi
23. Elyor Murod – @elyormurodfan
24. Erkin Bozorov – @erkinbozorovv
25. Faxriyor – @fahriyor_poet
26. Faxriddin Hayit – @faxriddinhayit
27. Furqat Alimardon – @f_alimardonqoralamalari
28. Feruza Xayrullayeva – @FeruzaXayrullayeva
29. Guljamol Asqarova – @Guljamol_Asqarova
30. Gulnoz Mo‘minova – @dil_siniqlari
31. G‘ayrat Majid – @gayratmajidijodiykanali
32. Gulhayo Anorova – @GulhayoAVRON
33. Gulrux Xudoyorova – @Gulrux_Xudoyorova_ijodi
34. Halima Ahmad – @halima_ahmad
35. Husan Karvonli – @karvonli
36. Humoyun Fattoh – @humoyunfattoh
37. Iqbol Mirzo – @Iqbol_Mirzo_ijodi
38. Ikrom Iskandar – @Ikrom_Iskandar_ijodi
39. Islomjon Qo‘chqorov – @islomjon_ijodi
40. Islom Ali – @IslomAli_shoir
41. Jaloliddin Sayyid – @jaloliddinsayid
42. Javlon Jovliyev – @javlonjovliyev
43. Jontemir – @jontemir_t
44. Jo‘rabek Jahon – @j_jahon_ijodi
45. Jumanazar Yo‘ldosh – @Jumanazar_Yuldash
46. Karimberdi To‘ramurod – @karimberdi60
47. Kumush O‘sarova – @Oykumushingiz
48. Kumush Abdusalomova – @kumush_abdusalomova
49. Masihulloh (Madaminov) – @Masihulloh
50. Mahmud Abdulhamid – @Mahmud_Abdulhamid
51. Ma’mura Zohidova – @Mamurazohid
52. Murod Muhammad Do‘st – @lolazor_MMD
53. Muhammad Siddiq – @Muhammad_Siddiq
54. Mirzohid – @bobil_kutubxonasi
55. Mehrinoz Abbosova – @mehrnoz_abbos
56. MohiRa – @Altruistning_qizi
57. Muhabbat Mangu (To‘xtasheva) - @tuxtasheva
58. Nargiza Asad – @Nargiza_Asad
59. Najmiddin Ermatov – @Najmiddin_Ermatov
60. Navoiylik Alisher – (Boymurodov) @NavoiylikALISHER1
61. Nasurullo Ergash – @xayol_soyasi
62. Nodir Jonuzoq – @n_jonuzoq
63. Nosirjon Jo‘rayev – @Nosirjon_Jorayev
64. Nodirabegim Ibrohimova – @mittihaqiqatlar
65. Nozima Habibullayeva – @Nozima_Habibullayeva
66. Nargiza Odinayeva – @Nargiza_Odinayeva_ijodi
67. Nurmuhammad Abduzoir – @Nurmuhammad_Abduzoir
68. Orif To‘xtash – @Orif_Toxtash_ijodi
69. Oydinniso – @Oydinniso_Yuldosheva
70. Orif Tolib – @oriftolib
71. O‘lmasbek Samarqandiy – @Samarqandiy77
72. Raxshona Ahmedova – @RaxshonaAhmedova
73. Rahmat Bobojon – @Rahmat_Bobojon
74. Rashid Xo‘jamov – @R_Xojamov
75. Rustam Mirvohid – @Rustam_MIRVOKHID
76. Sanjar Toshbekov – @sanjar_toshbekov
77. Salim Ashur – @SalimAshur
78. Salomat Vafo – @vafosalomat
79. Sobir O‘nar – @sobir_unar_ijodi
80. Sirojiddin Sayyid – @sirojiddinsayyid
81. Sirojiddin Rauf – @SirojiddinRauf
82. Suhrob Ziyo – @suhrob_ziyo1
83. Sitorabonu Shomurodova – @sitorabonu_audiolar
84. Sevara Alijonova – @sevara_alijonova
85. Shodmonqul Salom – @Shodmonqul_SALOM
86. Shuhrat Orif – @shomuz
87. Sherzod Komil Halil – @Sherzodkomilkhalil
88. Shahriyor Shavkat – @shahriyor_shavkat
89. Shohsanam Nishonova – @Shohsanam_Nishonova
90. Shodiqul Hamro – @shodiqul_hamro_ijodi
91. Shodi Otamurod – @Shodi_Otamurod
92. Tillaniso Nuryog‘du – (Eshboyeva) @TillanisoEN
93. Usmon Azim – @usmon_azim
94. Ulugbek Hamdam – @UlugbekHamdamijodi
95. Quddus Asad – @Quddus_Asad_sahifasi
96. Vafo Fayzulloh – @Vafo_Fayzulloh
97. Vohid Luqmon – @mujdauz
98. Xurshid Davron – @xurshiddavronkutubxonasi
99. Xosiyat Rustamova – @xosiyat_rustamova
100. Xurshid Abdurashid – @xurshidabdurashid
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергей Есенин ва Владимир Маяковский шеърий дуели.
Мендан беш-олти ёш кичик бўлса ҳам Рашид Хўжамовни тенгқур дегим келади. Чунки у тенг-тўшларидан анча ўзиб кетган. Илк бор икки воҳадош Сирдарёда кўришгандик. Бугун Тошкентни ҳам ёзганларингиз билан лол қолдиряпсиз Рашиджон! Сиз билан нафақат мен балки бутун Самарқандликлар фахрланади воҳадош. 😊


ҲАД

Бизни қай шамоллар этди юзма-юз,
Қайси сукутлар-ла қилдик аҳд-паймон,
Рост бўлса, осмондан умидингни уз -
Лек ерда яшаш ҳам бўлмайди осон!

Энди, ўзингники эмассан, эссиз,
Сочдан тирноқ қадар ишққа товунсан.
«Ёмонсиз», - деб яхши кўрасан, сўзсиз,
Шеъримни ўқийсан,
     мени соғинсанг.

Айро бўлмоқликдан айромиз, шояд,
Шукрким, тоқ дунда тоқ эмасман мен,
Сенсиз бахтиқаро эдим бағоят,
Ва ҳалиям бахти
   оқ эмасман мен!

Ҳали улгурамиз ёниб-куйишга ,
Бедорлик бахтини кўрамиз баҳам!
Ҳаддим йўқ Худодан ортиқ суйишга,
Ҳаққим йўқ ортиқроқ
суйдиришга ҳам!

Рашид Хўжамов
15 январь, 2020 йил
САККИЗИНЧИ МАРТГА ЯРИМ ҲАЗИЛ

Аёлга тош отиш мумкинми, деса,
Эркаклар баравар чайқайдилар бош.
Аёлга тош отинг қурбингиз етса,
Фақат... қимматбаҳо бўлсин ўша тош!

✍️ Иқбол МИРЗО
* * *

Сени десам, мен ақлдан озавердим,
Хатлар ёздим ҳар кун шеърлар қўша-қўша.
Битта жавоб келмаса ҳам, ёзавердим,
Сен ўшами, ишқилиб?
Мен ўша–ўша.

Ўлмаяпман, ўлар ҳолда бўлсам ҳамки,
Келмасмидинг мабодо мен ўлсам ҳамки?
Билмайсан-да, сени шундай қўмсайманки…
Юрагим ҳам тугай деди жўша–жўша.

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми?
«Бўм-бўш икки томон» нима, биласанми?
Ёмон!
Ўзи ёмон нима, биласанми?
Тоқатим тоқ, изтиробим қўша–қўша.

Бир келсанг-чи!
Йиғласанг-чи бошим силаб,
Йиғласанг-чи юзимдаги ёшим силаб!
Ё шивирла майин–майин, қошим силаб,
«Майли, тўйиб би-и-ир йиғлаб ол, бўша, бўша!..»

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми?..

Азизбек ҲАКИМОВ
pdffile1.pdf
411.6 KB
Бизни воҳадан чиққан буюк устозимиз Сўфий Оллоҳёр ҳақида кўпчилик билади. Буюк сўфий ва машҳур шоир ўтган. У билан бир қишлоқда туғилганимдан ва у таҳсил олган масжидда ҳар жумъа, Жума намозларини ўқиб, фарз амалларини бажараётганим бу бахт. Буюк устозни мана шу асари қарийб тўрт аср давомида кўп мадрасаларда дарслик сифатида ўтилган экан. Ҳозир ҳам Ал-Асҳар допулфунунида дарслик сифатида ўтиларкан. Ўша машҳур асарни сизга ҳам илиндим. Ўқиб чиқсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди азиз китобхон.
Мен кимман;
Гулнинг япроғига Худо битган хат,
Тупроққа ҳавола қилинган танман.
Минг йилки Ошиқлар англолмай диққат-
Ишқ,дея аталган энг сирли фанман.
Мен кимман:
Осмоннинг заминга эккан,
Аҳли Ишққа ҳадя,қуёшиман мен.
Зулайҳонинг Юсуф ҳажрида тўккан-
Севгига айланган кўз ёшиман мен.
Мен кимман;
Мавлоно Румийнинг ичкин ноласи
Шамс Табризийнинг фарёдиман мен.
Онамнинг энг содда,доно боласи-
Яратганнинг гўзал ижодиман мен.....
Мен кимман;
Ғунчалар Ишқ туккан маҳал,
Оллоҳ,-деб оҳ чеккан нидосиман мен.
Минг йилки бир дилнинг қошида маҳтал-
Ёронлар,соғинчнинг адосиман мен.....
Мен кимман,
Мажнуннинг самовий оҳи,
Лайлидан олмаган қасосиман мен.
Ҳазрати Айюбнинг ижобат чоғи-
Ижобат этилган дуосиман мен.
Шу дуо хайридан дунёга келган-
Дунёнинг самимий дунёсиман мен.
Ҳар лаҳза минг тўлиб,минг бор тўкилган-
Кўнгилнинг бир маъсум дарёсиман мен.
Эй фалак дастингдан дод демасман йўқ.
Ҳар неки кўргуздинг шайдосиман мен.
Тақдири азалнинг гул билан битган-
*Санобар*-аталмиш иншосиман мен.......
8-сентябрь,2016-йил. Санобар
Яхши шеърлар кўп эмас, лекин ҳайриятки бор... Бу шеърдан парчани талабалигимда кундалик дафтарларимга қайта-қайта кўчириб тўймасдим. Яқинда муаллифнинг ўзидан шеърнинг тўлиқ вариантини сўраб олдим. Сизларга ҳам илиндим. Вақти-вақти билан санои нафисага ҳам бўйлаб туриш керак, дўстлар. Бу сўз бозоринда дарвешлар ҳали ҳам бор...

ИЗҲОР

Азал наққошлари сиймлаган тан,
Фитратим зар бўлса,қисматим заргар.
СЕВМАСИМДАН АВВАЛ МАЖНУН ЭДИМ МАН-
Севганимдан кейин бўлдим Санобар.

Валлоҳ, шавқдодаман,
шавқинг ичра ман,
Ўлик кўнгилгаям бахш этурман жон.
Мени севган куни ақлидан озди –
Шу донишманд Осмон, мўйсафид Осмон!

Мен унинг тубидан тўкилган оҳанг,
Сачрадим,чоғирранг япроқларимга.
Эртага ўзимдан пастроқ яшасам-
Сиз осиб ўлдиринг тупроқларимга!!!

Токай киядурман янги руҳимга,
БИРОВЛАРНИНГ ЭСКИ ТУЙҒУЛАРИНИ.
Пайт келди, янгортмоқ фурсати етди-
ШЕЪР ОТЛИҒ КАДАРНИНГ ҚАЙҒУЛАРИНИ!!!

Мен бу майдон ичра юракни тикдим-
Ва тикдим энг тоза туйғу ларимни.
Эҳтирослар мағлуб этмасин дея,
Йиғлаб ташладим бор кулгуларимни.

Тунлар шовуллайди, дил маҳзун шажар,
Анинг жониндами, Ишқ қадим илдиз.
Бир кун бу маъводан кетар бўлсам гар –
МЕНДАН ҲАМ ҚОЛАРМУ БИРОР ЯНГИ СЎЗ.....

Фано наққошлари сиймлаган тан,
Фитратим зар бўлса, қисматим заргар.
Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман –
СЕВГАНИМДАН КЕЙИН БЎЛДИМ САНОБАР....

Санобар МЕҲМОН
ЕСЕНИНГА МАКТУБ!


О, Есенин, жанжалкаш бола,
Сенга севгим юрагимда жам.
Сен онангни севганинг каби
Ватанимни севаман мен ҳам.
(мен шўрликда она йўқ, ахир)
Сенга меҳрим юрагимда жам.

Сенинг кўнглинг Самарқандни дер,
Менинг кўнглим Московни қумсар.
Сен мовий кўз қизга ошиқсан,
Юрагимни ит тирнаб ётар,
Мовий эмас кўзларим менинг.

Хавотирман,
Унутворсангчи...
Ҳозир Русда Шахиналар кўп,
Аммо шеърга меҳрли сендай
Хуросонда Есенинлар йўқ,
Хавотирман, унитворсангчи...

Юрак "Ёз!" деб қўймаса нетай,
Ёзсам сўзлар қоғозга сиғмас.
Аввал ёзиб, сўнг ўт қўяман,
Шоирликни қилмайман ҳавас,
Юрак "Ёз!" деб қўймаса нетай.

Русда сенга қўйишар ҳайкал,
Иқтидоринг ва феълинг учун.
Мени юртдан қувишмаса бас,
Сени яхши кўрганим учун.
Русда сенга қўйишар ҳайкал.

О, Есенин жанжалкаш бола,
Бунча ёвқур нигоҳинг сенинг.
Билгин, Шарқда мотам бўлади,
Шахинани унутган кунинг.
Бунча ёвқур сенинг нигоҳинг.

Лола Жўраева.
13.11.2021
Дўрмон.

@ishq_manzili
УСТОЗ.

(Ғазал машқи)

Илмни тоғида устоз, кўнгилга ганж, солибдир дур,
Не дурки?  Бебаҳо гавҳар. Не гавҳар?  Гавҳари машҳур.

Тонгимни ёритар қуёш, чанқоғим қондирар чашма,
Не чашма?  Чашмаи зилол. Не зилол? Зилоли покдур.

Қалб қўри-ю кўз нурида, акс этарлар кўп фидолик,
Не фидолик? Фидойи камтар. Не камтар? Камтари тупроқдур.

Ул маҳрами иймондур, меҳри беқиёс уммондур,
Не уммон? Уммони ирфон. Не ирфон? Ирфони даргоҳдур.

Назм илми жомидан, сипқорай дейман мен шарбат,
Не шарбат?  Шарбати бахтдир. Не бахтдир? Бахти манзурдур.

Эй Маҳмуджон топганинг, элнинг ичидаги обру,
Не обру? Обруйи устоз. Не  устоз?  Устози комилдур.


© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
27 sentabr - Ulug' shoir Rauf Parfi tug'ilgan kun.

* * *
Ишқ-вафодан сўзлаганларим
Етур сенга оҳу-фиғоним.
Ёдга тушар бўзлаганларим
Мен оламдан ўтганда, жоним.

Қалтирарсан ажиб сезгидан,
Ҳар бир сўзим - ошкор жаҳоним.
Жудо бўлдинг буюк севгидан-
Мен оламдан ўтганда, жоним.

Сен қошимдан кета олмассан,
Кўзларингда турарман ёниб.
Севгимни рад эта олмассан
Мен оламдан ўтганда, жоним.

Рауф Парфи
«Ғолиб шогирдга, мағлуб устоздан»
Жуковский
•┈❁✿❁┈•ХОРАЗМ ҚАЛБИ•┈❁✿❁┈•
       ( Ў.....га)

Ранжимагин озордан ҳечам эй кўнглим,
Кўрдик-ку  биз ғалат қай инсонларни.
Мен сира энди ҳеч чекмайман синглим,
Афсус, надомат-у пушаймонларни.

Олисдан кўрсак биз, бахт-у жаннатни,
Нурли манзилларга борамиз бирга.
Бўйнимга илсалар тавқи лаънатни ,
Қалам билан бирга тўкилай шеърга.

Ўғилой орзудан туғилган сафо,
Менга ҳам яшашни ўргатинг бироз.
Ҳали ёш кўнглингиз бунча мусаффо,
Ҳеч қачон бошқача бўлманг илтимос.

Мен бир содда йигит, армонни ортиб,
Бир кичик жуссамга қилмадим шафқат.
Сиз эса бокира сўзни уйғотиб,
Иғвогар қавмини қилинг маломат.

Серқирра ижодкор, инсон шиддаткор,
Ундан нодонларга ғазаб ва итоб.
Севимли бўлишга қай амал даркор?
Эл севган шоира, берингиз жавоб?!

Ўғилой етинг сиз, эзгу мақсадга,
Доим ҳамроҳингиз бўлсинда китоб.
Беғубор севгиси тўла юракка,
Нетай шеър ёзмасдан яшамоқ азоб.

12.09.2023.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
┏━━━━━━━•🍂🍁•━━━━━┓
ЯХШИЯМ БОРСАН
┗━━━━━━━•🍂🍁•━━━━━┛

Яхшиям сен борсан, яхшиям ишқ бор,
Оромсизлик, жондан ўтган маҳали.
Кўчангни пойида юрак бўлар хор,
Ва куй оҳангларни новозишлари.

Муждалар тўкилар беозор қалбдан,
Яна бир тун чўкди бағирларига.
Саодат кўринди Макка тарафдан,
Нур инди тасаввуф адирларига.

Дардли серенада куйлайман тунда,
Амрингга тиз чўкар ҳар бир иборам.
Жоду кўзларингга босадирман лаб,
Фақат ишқ куйини чалар гитарам.

Юракка босилган ишқни қадами,
Оламга ёйилар кўнгил овозим.
Вужудимда оғир исён ғарами,
Руҳим чанқоғини қондир азизам.

Абгор борлиғим ва тугар эртагим,
Сен ва мен қолдим бугун садоқат.
Халқобга айланди ярим юрагим,
Мени ёлғизликка кўмдинг муҳаббат
.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
СОҒИНЧ

Сабрим бугун охирлаган шам,
Бўлди, энди ёнмайди узоқ.
Соғинади сени юрагим,
Кўзларим ҳам кўрмоққа муштоқ.

Кўз олдимда сен ўзинг фақат.
Кўзларинг ҳам турибди чақнаб.
Қулоғимга сенинг сўзларинг
Эшитилар майин шивирлаб.

Чалкашган шу ҳаёлларимни
Сабр тароғида тарайман.
Кўзларим ҳам йўлларга боқар,
Келармикан дея қарайман.

Йўлларимиз ҳозир кўп узоқ.
Соғинмоқни суймайди жиним.
Аммо шукр қалбимиз бирга
Менинг олисдаги яқиним.

    Севинч АБСАТТОРОВА

 
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА

БЕРАР БЎЛСАНГ…

Тўқни кияр тўни бор,
Берар бўлсанг очга бер.
Даланг машоқларини
Терар бўлсанг очга бер.
Қизни берсанг, хор қилмай,
Жондан суйганига бер.
Шу қиздан бошқасидан
Ўзин тийганига бер.
Қизни берсанг, қўрғони
Бўладиганига бер.
Мабодо бермас бўлсанг,
Ўладиганига бер.
Юртни берсанг осмонин
Кўтаргич қанотга бер.
Ўлса, ерни аёлдай
Қучиб ётар зотга бер.
Bukun bir tush ko‘rdim. Tushimda
Buxoroda yurgan emishman,
Yuksak minoralar boshimda,
Oyoqlarim ostida gulshan.
 
Buxoroda yurgan emishman,
Men-la birga yurarmish Quyosh.
Erir emish, oqar parishon
Muz asridan omon qolgan tosh.
 
Yuksak minoralar boshida,
Menga hasad bilan boqarmish
Asrlar bir damday qarshimda
Zangor olov bo‘lib oqarmish.
 
Oyoqlarim ostida gulshan
Zangori olovlar davomi…
Buxoro zangori gul ushlab,
Meni asir etdi tamoman.
 
Ul ayirdi meni hushimdan,
Yuragimni ko‘rgan emishman…
Bukun bir tush ko‘rdim. Tushimda
Buxoroda yurgan emishman.
                                                 (Rauf  Parfi)
 
Today I had a dream. In my dream
I seemed to stroll in Bukhara.
Tall minarets above my head,
Beneath my feet a rose garden.
 
I seemed to stroll in Bukhara,
Along with me strolled the Sun,
It seemed to melt, a flowing  perplexity
An unhurt stone left by the ice age.
 
Tall minarets above my head
Seemed to gaze at me with envy.
The centuries momentarily before me
Seemed to flow like pale blue fire
 
Beneath my feet arose garden,
The pale blue of the  fires continuing…
Bukhara, having caught the pale blue rose,
Imprisoned me forever.
 
It parted me from my senses,
I seemed to see my heart…
Today I had a dream. In my dream
I seemed to stroll in Bukhara
(Edvort Olvort tarjimasi)
 
Рауф ПАРФИ,
«Ўзбекистон халқ шоири»
#Sevimli_shoir

***
Menga toshlar otib, asrading kimni?
Kim uchun bu qadar g’azab va itob?
Nahotki sevgisiz dillar oldida
Toza sevgim uchun berurman javob?

Bir o’tday kuydirib o’tding shiddatkor,
Bir keskir qilichday sanchilding noxos.
Nahot ko’nglim uchun adovat darkor?
Nahot sevgim uchun olursan qasos?

Ko’zingda tomchiday yashagan bo’lsam,
Bir umr to’kilib so’rayman uzr.
Adashib bir mehr tashlagan bo’lsam,
Qarog’imni yulib tilayman huzur.

Faqat, ayt, kimlarga bo’ladi qurbon
Mening bor dunyomni lovullatgan His?
Kim edi?
Men uni og’ritdim yomon,
Kim edi
Sen uchun shu qadar aziz?..

Zebo Mirzo

https://t.center/nafis_sheriyat
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily