#Benzerlik
Айни пайтда ўқувчи ва талабалар қишки таътилда.
Аммо менга ўхшаб таътилга чиқмайдиганлар ҳам бор. Ҳозир талабаларнинг
Anadolu Üniversitesi Türkiye Türkçesi Güncel Sorunları (Туркия туркчасининг долзарб муаммолари) фанидан тил ҳақида жуда қизиқарли жонли дарси тақдимотидаман.
Курсдошларимнинг турк тилини соф асраш, ёпирилиб келаётган чет эл унсурларидан она тилини ҳимоялаш, ёшларни, болаларни турк тилини севишга ўргатиш (!) ҳақидаги куюнчак фикрларини эшитиб туриб, ҳар бир миллат учун тил қадриятнинг энг муҳим ва азиз неъмати эканлигини ҳис қиляпман.
Холбуки бизда ҳам шундай…
@Nargiza_Asad