Вафо унутилган кун
7—қисм
—Ўзи юраги ҳаста, унга ҳаммом мумкинмас, конъяк баттар қиздириб, тамом бўлади. Қара, овлоқ жой бу. Текшириб кетганман ҳеч қандай камера йўқ. Пишқириб кетди-да ўзи. Етиб келган жойи шу бўлди. Тезроқ ҳаракат қилайлик.
Ражаб Шунқорни энди кўриб тургандек эди. Дўстининг ола-кула кўзлари қўрқинчли эди, шунда ҳам ўзида қарши жавоб айтишга ўзида куч топа олди
—Бола-чақасига нима деймиз? Қандай ташлаб кетамиз?
—Ажал деймиз! Ажали етди, ўлди, деймиз.
Телефони билан машинасининг калитини йўқ қиламиз. Ҳеч қаерга кетолмай, шу ерда ўлиб кетади. Кел ёрдамлашиб юбор.
—Уни нега ташлаб келдинглар, десачи?
—Эртага кечга қайтиб келамиз, унгача жони чиқиб бўлади. Зарур иш билан кетган бўламиз.
Тасаввур қил, унинг бор акцияси бизга ўтади, ҳаммасини ўйлаб қўйганман.
Шунқор ҳаммасини олдиндан режалаштирган эди. Ражаб ҳам ўзи сезмаган ҳолда унга кўмаклашиб юбора бошлади.
Улар дала ҳовлининг устидан қулфлаб йўлга тушдилар. Йигиталининг телефонидан сим картаси юлқиб олинди, қурилмани ва машинасининг калитларини катта кўчага улоқтириб кетадиган бўлдилар. Машинанинг бор бензинини тўкиб ташладилар.
Ражаб охирги бор дўстининг қошига келди. У ихраб ётарди.
—Барибир ўлади,-пичирлади лаблари.
—Юр, тез! Шунқорнинг овозидан сергакланди.
Йўлга тушдилар. Хавотирми, қўрқувми, жиноятми, барибир, кўнгилга ғашлик соларди.
Шунқор анчадан кейин тилга кирди.
—Банк ўзимизники бўлди. Ҳали кўрасан катта-катта лойиҳалар қиламиз. Пул бу-қудрат!
—Шунқор, орқага қайтайлик, яхши иш бўлмади.
Шунқор учириб бораётган машинасини бирдан тўхтатди. Машина овози чийиллаб, тун сукунатини тилиб ўтди.
Кейин ёнидаги шеригига ўгирилди.
—Агар ғинг десанг, бировга оғзингдан гуллаб қўйсанг, ўзингдан кўр. Энди иккаламиз битта аравадамиз!
Кўзлари қўрқинчли эди унинг. Ражаб индамади.
Машинасини елдириб борарди Шунқор.
Тонгга яқин уйга кириб борган Ражаб мижжа қоқмади. Эрталаб биринчи қилган иши ижтимоий тармоқларни кузатиш бўлди.
Йигитали ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Кейин Шунқорга қўнғироқ қилди.
Қайтиб ўчирди.
Бироздан сўнг машинасини ўт олдирди. Кечаси билан ухламаган оила аъзолари донг қотиб ётарди.
Шунқор уйидан кўзлари олазарак бўлиб чиқаркан пичирлади
—Қўрқоқ!
—Юр, бориб келайлик. У барибир катта одам, тўғриси қўрқяпман, шу ишлар бизга керакмиди?
—Борамиз, фақат кечга! Унгача сабр қил.
Ражаб учун кеч тушиши азобга айланди. Шом ораси Шунқор келди. Икки соатда дала ҳовлига етиб бордилару иккиси ҳам қўрқувдан қалтирай бошладилар.
Дачанинг дарвозаси очиқ қолган, бензини тугаган машина йўқ эди. Шунқор секин уйга кирди. Ражаб ҳадиксираб. Йигитали йўқ эди. Кечаги овқатлар қандай бўлса, шундай ётар, ҳамма нарса жойида, аммо ўлими кутилган инсон ном-нишонсиз йўқолганди!
***
Усмонали меҳмонларни кузатиб киргач, қизидан телефонини келтиришни сўради.
Телеграмни очаркан, акасидан келган хабарга кўзи тушди.
"Телефоним ўчиб қолганини сезсанг, оёғингни қўлингга олиб, шу локацияга етиб кел. Жонимга қасд қилишдиёв. Хабарни ўзимдан ўчираман, жигар...Локацияни сақлаб ол"
Жон ҳолатда, қўллари қалтираб акасининг номерини терди у.
—Телефон ўчирилган, ёки хизмат доирасидан ташқарида...
У отилиб кўчага чиқди. Машинасини ўт олдираркан, кўз ёшлари қуйилиб келарди.
—Аллоҳим, акамни ўз паноҳингда асра! Усмонали шаҳар ташқарисига чиққанда қор учқунлай бошлади. Бора-бора тезлашиб, дворник тозалаб улгуролмайдиган даражага келди. У радарга ҳам, светофор чироқларига ҳам қарамасдан машинасини елдириб кетар, ёш оқаётган кўзлари машина ҳайдашига ҳалақит берар, аммо жигари олиб берган уловида садоқат билан олдинга интиларди. Акаси ташлаган жойлашув харитаси билан жойни топиб келгунича икки ярим соат вақт ўтди. Дала ҳовли ёпиқ эди, девордан сакради. Акасининг машинасини таниб ичкарига отилди. Жигари ихраб ётарди...
Қишлоқ шифохонасида кўзини очган Йигитали шифокордан
—Укам қани? —деб сўради.
Усмонали отилиб кирди хонага.
—Ака, тирикмисиз?
—Мужик, эпладинг! Ҳолсиз гапирди Йигитали.
—Акажоним, отамдан қолган ёдгорим, худо бир ташлаб кетди сизни! Увиллаб йиғларди тоғдек йигит.
Давоми бор
Феруза Салходжаева
https://t.center/ijod_sehri21