View in Telegram
#Kapalak_umri Капалак умри (9-қисм) Рамазон кирди. Элдор ҳамма ишни ташлаб, тоат-ибодатга ўтиб кетди. Мук тушиб, ҳижжалаб Қуръон ўқийди. Оламни унутиб ўқийди. Жидду-жаҳд билан ҳаракат қилади... Саъдулла билан Дилбар Тошкентга қайтишни хаёлига ҳам келтирмас, Ёрқиннинг ишлари юришиб кетган, онда сонда бир пойтахтгп келиб кетар, Эътибор бутунлай ёлғиз қолган эди... Шундагина ўтган умрига, ортига назар ташлай бошлади. Пушаймонлик емираётган қалбини одамларга кўрсатмасликка ҳаракат қилар, хаммадан кўп Мумтознинг онасидан қўрқади. Омонатга берган фарзандини асраб қололмаганидан ўкинчга ўхшаган нимадир қалбини кемириб ўтади. Энди тушгача ухлашлар йўқ. Сахарлик тайёрлайди. Ўғли билан чой ичган бўладилар. Элдор тайинлик ҳеч нарса емайди. Уйга кириб кетади. Бомдод кириши билан жайномозга ўтиради, тонг ёришганда туради. Хозир ҳам уй зинасига остига пўстак ташлаб ўтириб олганча хаёл сураркан, дарвоза очилиб, қора кўйлак, қора нимча кийиб, мошранг рўмол ўраган аёл кириб келди. Ўрнидан туриб,қошига боргандагина таниди. Қудаси—Мумтознинг онаси! Шунчалик озиб кетдими? Аёл салом берди. Эътибор сўрашмоққа ҳадди сиғмай бош эгиб ўтирарди. —Эътибор опа, бугун саҳарда туш кўрдим. Мумтозни кўрдим "Ойижонга айтинг, ўзини кўп қийнамасин, хаммаси Аллоҳнинг иродаси, мен Жаннатда юрибман, фақат бегимни кутяпман",—деди. Шу омонат гапни сизга етказай деб келдим...У ёғига гапира олмади. Ўтириб йиғлайверди. Қудаси кетди... Бу хабар Эътиборни зарра юпатмади, аксинча кўнглига буюк бир армонни ўрнаштириб кетди. Рамазоннинг сўнги куни Элдор ҳатми Қуръонни якунлали. Уни ваъда қилганидек бу фоний дунёдаги биринчи ва сўнгги маҳбубасига бағишлади, ҳақига узоқ дуо қилди. Кейин кўзи илинибди, тушмиди, ўнгмиди эслолмади —Бегим, уйингизда бир ой меҳмон бўлдим. Рози бўлинг! Энди мен сизни кутаман, келасиз-ми? Кейин оппоқ кўйлагини силкитиб кўздан йўқолди. —Мумтоз, Мумтоз.... Элдор анча вақтгача ўзига келолмади... Йиллар йилларни қувиб ўтди, қанча сувлар оқиб ўтди. Элдор ҳам уйланди. Ёши ўтиб қолган қиз бор экан, онаси топди. Бу қиз эмас, аёл қиёфасидаги шайтоннинг ўзи эди. Эътибордек аёлнинг ҳам унга кучи етмади. Учта ўғилни кетма-кет туққан аёл, энди маҳкам ўрнашиб олгач, Эътиборга бир коса овқат миннат билан бериладиган, ҳар бир гапида "чақиб" олиб роҳатланадиган бўлди. Эътиборга ўзига тенг, ўзига муносиб рақиба келди. Энг катта зарбани эса Ёрқин берганди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи анча йиллар олдин уйланиб олган, иккинчи рўзғоридан фарзандлари ҳам бор экан. Бундан барчанинг хабари бўлган. Энг сўнгги бўлиб хабарни Эътиборга Каниза—Элдорнинг хотини мамнуният билан етказди...Қишнинг қаҳратонидан совуқ эди бу хабар. Эътибор хамма нарсани бой берганди. Энди уни олдинда қорли-қировли кунлар кутиб турарди... Золим кимсалар яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар» (Шуаро сураси, 227-оят). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зулмдан сақланинглар. Зеро, зулм қиёмат куни зулмат бўлур. Зиқналикдан сақланинглар. Зеро, зиқналик сизлардан олдингиларни ҳалок этди – уларни ўзаро қонларини тўкишга ва ҳаром ишларни ҳалол қилишга олиб келди» (Муслим ривояти). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Парвардигор азза ва жалла айтади: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни сизларнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманглар» (Муслим, Термизий, Ибн Можа ривояти). Барчамизга капалак умридек қисқа ҳаётни чиройли яшаб ўтиш бахти насиб этсин, токи ортга қараганимизда ўзимиздан уялиб қолмайлик... (тугади) Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.center/ijod_sehri21
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily