View in Telegram
Kapalak_umri Капалак умри (5-қисм) Элдор ддўконга кириб борганида қиз либосларни кўргазмага илаётган эди. Битта кўйлакни баландга осмоқчи бўлар, қўлидаги узун таёқни у ё, бу ёққа сурарди. —Менга беринг, —деди Элдор, кейин жавобини кутмай таёқни қўлидан олиб кўйлакни осонгина жойлаб қўйди. —Ассалому алайкум, —ерга қараб салом берди қиз. —Совчиларимни қайтарибсиз, Мумтоз? Қиз индамади. Йигит шошиб гапирди. —Мен намозга тушдим. —Муборак бўлсин. Суҳбат тугади. Элдор чиқиб кетиши лозимлигини тушунди. Эътибор кўнглига ўтирмаган жойга қайта-қайта бораётганидан жаҳли чиқаётганди. Ўғли ҳам қаёқдаги шу қизга ёпишиб олди. Шу сафар совчиликка борганида ичидагини сиртига чиқариб юборди —Ўзимга қолса, бошқа борадиган жойларим, кўз остимга олган қизларим бор эди, ўғлим қўймаяпди. — Қизим истихора қилибди, опа,, биз розимиз. Жуда қизиқ экан бу она-бола. Катта қудаси бошиданоқ иззат-ҳурматини ўрнига қўйган эди. Катта даргоҳ. Эҳҳе, у кутиб олишлар, у дастурхонлар-у, у совға-саломлар! Бунисидан орзу-ҳавас умид қилмаса ҳам бўлади. Йўқ, адашган экан. Қудаси— Мавлуда қизини ҳеч кимдан кам қилмай узатди. Чарлар куни қудаси ғалати гапларни гапирди. —Қизим, Қуръонинг сепинг бўлсин, одобинг бойлигинг, намозинг ҳаётинг мазмуни бўлсин, куёвим бошингдаги тожинг бўлсин. Нафсинг сабрли, тилинг зикрли, дилинг шукрли бўлсин! Эътиборнинг энсаси қотди. Шуни хамманинг олдида айтиш шартми? Тўйдан кейин Дилбар бир ҳафта овсинининг ёнида бўлди. Иккаласининг гапи бир зум тўхтамас, бир-биридан ажралмас эдилар. Янги келин намоз вақти бўлса, хамма ишни ташлаб ибодатга кириб кетар, қайнонасига ортиқча гапирмас, Дилбар билан ўта яқин, унинг чақалоғига ҳам эътиборли эди. Бир ҳафта ичида катта келиннинг ҳам намоз ўқиётганини кўрган Эътиборнинг фиғони фалакка чиқди. — Менга қаранг, — деди у Мумтозга, — мана бу рўдаполарингиз жонимга тегди. Келин деган ясаниб юради. Бу нимаси. Кейин беш вақт намозни баҳона қилиб уйга кириб кетишни йиғиштиринг. Ҳали қариганингизда ўқисангиз ҳам бўлади. Одамнинг қалби тоза бўлсин. Кейин катта келинига юзланди — Сиз ҳам болангизни биғиллатиб намоз ўқиб, эртага болам ош-овқатсиз қолиб кетмасин. Келинлар индамайдилар. Саъдулла Дилбар билан қизалоғини олиб кетгани келади. — Манга қара, эртага сенинг хотининг ҳам рўдапога ўраниб олмасин. Ёмон кўрганинг ёнингга келади, дегани шу-да. Кўряпмиз, рўмол ўраб нималар қилиб юришганини! Саъдулла индамаса-да Элдорнинг сабри тугайди — Ойи, кўзингиз билан кўрмаган нарсани гапирманг, нима кераги бор муслималарга туҳмат қилиб. — Ана, хотинига қул бўлди бу. Она керакмас бунга... Эътиборнинг чакаги очилди. Дилбар овсинини маҳкам қучоқлаб хайрлашди. У чекка жой бўлса ҳам қайнонасиз яшаётган ҳаётидан мамнун эди. Энди Мумтозга янаям қийин бўлди. Элдор онасининг гапларидан уялаётганини хотинидан яширмас, аммо хотини —Бегим, улар онамиз. Бизни у кишини муҳокама қилишга ҳақимиз йўқ! — деб оғзини ёпарди. Ўзи эса имкон қадар хато қилмасликка ҳаракат қилар, гап қайтармасди. Эътибор катта қудасида эътибор кўриб ўрганганигами, бу келинида ҳеч қандай чорловлар кўрмаганигами ўз-ўзидан жаҳли чиқар, келиннинг ҳеч бири ҳаракати, бирорта гапи ёқмасди. Турмуш ўртоғи билан ҳам кўп уришиб қоларди. Ишлаб чиқариш цехи бозордан кўра кўпроқ фойда келтира бошлагач, Ёрқин ишни кенгайтириш учун катта ўғлининг ёнига кетди. Дўконда фақат Элдор қолган эди. У ҳам эрта кетиб, кеч келар, жон бериб ишларди. Уйда биттагина бекорчи бор. У ҳам бўлса Эътибор. Одам бекорчи бўлганидан кейин, айниқса, қалби ёпиқ бўлса, ёвузлашиб кетар экан. Ўзининг вазифаси—келинни тергаш деб ўйларди. Мумтоз намозга кириб кетса, телевизорнинг баландлатиб қўяр, ёки овозининг борича "Келин!"деб бақирар, назарида келини намозини ташлаб, югуриб чиқиши керак эди. Келини Қуръон ўқиса, баланд овозда мусиқа қўяр, ёки эшигини очиб-ёпиб, у ёқдан бу ёққа ўтарди." Бисмиллаҳ" билан тайёрлаган таомларини битта татиб кўриб, афтини буриштирар, ўғли келса оч эканлигини билдирар, Элдор фақат онаси учун бирор емакхонадан овқат буюртма қилишга мажбур бўларди. (👇👇) Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.center/ijod_sehri21
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily