View in Telegram
#Kapalak_umri Капалак умри (2-қисм) Дилбар кечга бориб ҳолдан тояди. Ёстиққа етиб олганига шукур қилади. Катта оиланинг бор иши нозиккина елкасида турган аёл кўзи илинаётганида ҳам дазмол қилишга улгурмаганини эслаб қолади, аммо уйқу ғолиб кела бошлайди. Кейинги пайтда тез чарчаётгани бежиз эмас экан. Эътибор ҳа демай буви бўлади. Бу шодлик хабари унга анча орзулар ҳадя этди. Аммо келинига ёрдам беришни хаёлига ҳам келтирмайди. "Биз ҳам вақтида эплаганмиз, ёш нарса, керак бўлса, эпласин!" Келини оғзини тўсиб овқат қилар, ўзи тайёрлаган овқатни еёлмас, ётгиси келар, бунга сари Эътиборнинг жаҳли чиқарди. "Дунёда битта сиз туғасиз! Бўлди, кўп эркаланманг, биз бечоралар кўнгил айниши нима эканлигини билмабмиз!" Аслида, қайнонаси унда хомиладорлик аломатини сезиши биланоқ ош-овқатни бўйнига олар, унга оғир иш қилдирмас, тўққиз ой авайлар эди. Туққанидан кейин ҳам то чилласи чиққунча қирқ кун қўлини совуқ сувга урдирмас, битта қўй сўйдириб, қовурдоқ, шўрва тайёрлаб берарди. Қорлар ёғди, излар босилди. Келини ўғли билан қиз неварасини олиб келган куни Эътиборнинг уйида бешик тўй бўлди. Ўзбек аёллари ажойиб-да, сурнай овозига ҳам ўйнаб берадилар. Тўймисан тўй бўлди. Хамма тарқади. Эътибор келин олиб тўлиша бошлаган, ишдан, уй юмушларидан чиқиб олган экан. Роса қийналди. Эртасига ранги докадек оппоқ, оёғида зўрға турган келинига қарата —Болани менга беринг-да, белингизни маҳкам боғлаб, билиб-билиб ишингизни қилинг! —деди. Дилбар оёғида зўрға турар, жисму жонида қувват йўқ бўлса-да —Хўп бўлади, ойижон, —деди Азиз мухлис, келинг, шу ўринда ўтмишга назар ташласак, лирик чекиниш қилсак... Қадимда техникалар у қадар ривожланмаган даврда аёлларнинг меҳнати оғир бўлган, ҳозирги келинларга анча енгиллик бор, аммо у даврнинг энг золим қайноналари ҳам туққан келинини қирқ кун ётқизиб қўйган. Ўзлари маҳалла айланиб, уйда боқилган жацдари товуқларнинг тухумини бир челак қилиб йиғиб келганлар, қайноталар авлодининг давомчисини дунёга келтирган келин учун қўй сўйиб берганлар. Келиннинг бувиси, ёки онаси қирқ кун чақалоқ ва туққан аёлнинг ёнида ётганлар. Фарзанд дунёга келтирган аёлнинг соғлиғи, тинчлиги ҳимоя қилинган. Чилласи чиқиши билан аёл яна кучга тўлиб, суяк-суяклари, бўғин-бўғинлари жой-жойига келиб, соғ-саломат, ўйнаб-кулиб ишини қилиб кетаверган. Қайси оилада шу одат сақланиб қолган? Эътибор келининг судралиб юриб иш қилаётганини билса-да, пинагини бузмайди. Чақалоқ биғиллаб йиғлаб кетсагина унга эмизишга рухсат беради. Турмуш ўртоғи чақалоққа қўй сўйиб, ақиқа қилиб берди. Калла-почани Дилбарга тозалатган Эътибор чала қирилган қоринни кўриб гапирган бўлди —Уйингизда ҳеч қўй сўйилганми? Бу—нимаси? Устига қайноқ сув қуйиб бошқатдан тозаланг! Дилбарнинг "Хўп бўлади" дегани мадори йўқ. Кечга меҳмонхонани йиғиб чиққан Дилбар идиш товоқ юваётганида қалтираётганини ҳис қилди. —Ойижон, негадир мазам бўлмаяпди? Эътмбор эшитмаганга олди. Ўғли сакраб туриб хотинининг ёнига борди. Энсаси қотиб юзини бурди. —Дилбар, ёниб кетачпсан-ку! Ўғли келиннинг пешонасини ушлаб, бақириб юборди. Кейин уни авайлаб стулга ўтказди. Уйдан термометр олиб чиқди. Дилбар шақиллай бошлаганини кўрган Эътибор овозини кўтарди. —Ҳай, ўзингизни қўлга олинг, бунча артистлик қиласиз? —Иссиғи қирқ бўляпти, ойи!-Усмон хотинини шартта кўтариб, ётоқхоага олиб кириб кетди, кейин "Тез ёрдам" чақирди. Дилбар кўкрагини шамоллатиб қўйган эди. Уч кунда иситмаси тушиб, оғриқлари қолган келини эрталаб бетоб бўлгани учун айбдордек бошини эгиб чиқди. Пешинда онаси келди. Бир тоғора ош дамлаб. Қизининг холини кўриб қудасидан илтимос қилди — Жон Эътиборхон, ўзим ўргилай сиздан. Дилбар қолган чилласини уйда чиқарса, ўзим парвариш қилсам дегандим, сизни ҳам қийнаб қўйдик. Шу чилласидан соғлом чиқса, бир умр хизматингизда бўлади, иншааллох. Сиз ёлғизсиз, биз кўпчиликмиз. Бувиси борлар, сингиллари бор. Кўплашиб ёрдам берар эдик. — Бу нима деганингиз? Ман нима, қизингизнинг бошидан тегирмон тоши юргизяпманми? Ўзи жуда ҳам нозик экан-да қизингиз. Ишга ҳам солмаганмисиз дейман-да? (давоми бор) Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.center/ijod_sehri21
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily