View in Telegram
#Kapalak_umri Капалак умри (7-қисм) Мумтоз ўта сабрли эди. Гарчи хомиладорлиги қийин кечаётган бўлса-да, сездирмасликка ҳаракат қилар, аммо нима еса қайт қиларди. Тинимсиз меҳнат, чарчоқ, ҳолсизлик унинг тинка-мадорини қуритди. Бомдодни ўқиб, ҳовлига тушди. Узоқ қайт қилди, орқасидан Элдор бир пиёла сув кўтариб келди. —Ичақол, кўнглинг очилади? Қийналиб кетдинг-а, Мумтозим. —Алҳамдулиллаҳ, энди яхшиман. Бизни ҳам оналаримиз шундай қийинчиликлар билан дунёга келтирганлар. Ўтиб кетади, иншааллоҳ. Элдор аёлини авайлаб бағрига босди. —Ҳеч нарса емай қўйдинг, айт, кўнглинг нима тусаяпди? — Ҳеч нарса егим йўқ, бегим... Дилбар опамни кўргим келяпди, Асалхонни ҳам соғиндим... Айни аср вақтида эшикдан қизини кўтариб Дилбар кириб келди. Эътиборнинг юзи буришиб кетди. Катта келини ҳам сатрланган эди. Эътибор қучоқ очиб кўришмоқчи бўлган келинига юзини бурди. Овсинлар анча вақт бир-бирларини қўйиб юбормадилар. —Сиз ётинг, дам олинг, мен бир ҳафтага келдим. Баъзида бу ҳолатда одам ўзи пиширган овқатни еёлмай қолади, қозонни ўзимга топширинг,—деди. Эътибор неварасини ўйнатмоқчи эди, йиғлайверди. —Ҳай, келин, буни менга қарши қайраб қўйдингизми? —Ўзи шунақа инжиқ бўлиб қолган, ойижон, хаммага шунақа қиляпди,-жавоб беради чучварага хамир қорар экан Дилбар. Чиндан ҳам Дилбар келиб Мумтоз овқат еди. Қайт қилмай қўйди. Бир хафтада ўзига келиб қолди. Овсинларнинг суҳбати тугамасди. Дилбарнинг қалби очилган, Мумтозга эҳтиёж сезарди, Мумтоз ҳозирги аҳволида Дилбарнинг меҳри, эътиборига зор эди. Катта келин овсинининг оғзига ёққан таомларни ҳозирлаб, ишларига кўмаклашди. Кейин кетди... Ортидан яхшилик қолди...Овсини бир умр эслашига етадиган хотира қолди... Ёрқин келиб-кетиб, юрар, Саъдулла ҳам мажбурият юзасидан икки-уч ойда бир кўринар, фақат Дилбар ўн беш-йигирма кунда бир келиб овсинига кўмаклашиб кетар, икки қалб бир-биридан сув ичарди. Мумтоз фарзандини оғир кўтарди. Кўп касал бўлар, Эътибор шифокорга кўринишига рухсат бермас, Элдор онасидан яширинча олиб борса, жанжал бўларди. —Мумтоз, янги ой чиқибди, —деди Элдор баҳорнинг илиқ тунларидан бирида, — юр, ташқарига чиқамиз, жудаям чиройли — Вой, қандоқ яхши. У чарчаганиданми ўрнидан зўрға турди. Қўл ушлашиб ташқарига чиқдилар. Осмон ҳозирча тиниқ, унинг бир четида уч кунлик ой ер юзини тўлин ойдек ёритмоқчи бўлиб ҳаракат қилар, аммо кучи етмаганидан бироз хафадек чимирилиб турарди. —Бегим, ой жудаям чиройли-а? —Ҳа, чиройли, аммо дунёда ойдан ҳам чиройли ойдан ҳам нурли бир қиз бор. Ундан таралган нур қалбим тубини ёритади, ўзлигимми танитади? Танийсанми, шу қизни?-кулди Элдор. Ой ёруғида юзлари ёришиб кетди жувоннинг. —Менда ўша,-жилмайишга уринди Мумтоз йигитнинг азамат елкасигв бош қўяр экан. —Бегим, Мумтоз маҳал ҳақида эшитгансиз-а? У ўлими олдидан эрига нима илтимос қилганини биласиз-а? —Тожмаҳални айтяпсанми? Буни хамма билади-ку! —Ҳа, турмуш ўртоғи унинг шарафига Тожмаҳални қурдирган. Келинчак бироз тин олди, сўнг оҳиста давом этди — Агар мен бу дунёдан ўтсам ортимдан ҳар Рамазон ойида Қуръон ҳатм қилишга сўз беринг. Мумтоз маҳал Шоҳжаҳондан уйланмасликни сўраган экан, мен, аксинча уйланишингизни истайман, аммо ортимдан беш маҳал номозингизда дуо қилишингизни, ҳар йили Рамазонда мен учун ҳатми Қуръон қилишингизни сўрайман. Унинг сўзлари васиятга ўхшаб кетди. —Нималар деяпсан, яхши ният қил. Биз узоқ йил бирга яшаймиз. Болаларимиз кўп бўлади. Уларни уйлантирамиз, қизларни узатамиз. Кейин иккимиз тугун кўтариб ҳали унисиникига, ҳали бунисиникига меҳмонга борамиз. Аёл жилмаяди. Элдор аёлнинг елкасига енгил кўрпа ташлайди, елкасидан қучади. Икки ёш яна анча пайтгача ой ёруғида ойдин орзулар оғушида ўтирадилар. Аммо Элдорнинг кўнгли маҳзун тортади. Орадан икки кун ўтиб Дилбар келади. Овсинининг ой-куни яқин. Уни оғир ишлардан озод қилмоққа тиришади, бундан Эътиборнинг жазаваси тутади. Оилавий поликлиника ҳамшираси келади -—Опоқи, келинингизнинг анализлари яхши чиқмаяпди,— ётиб даволаниши лозим, —қон айланиши ҳам яхши эмас, бу она учун ҳам, бола учун ҳам хавфли. Феруза Салходжаева (давоми👇👇) @ijod_sehri21 https://t.center/ijod_sehri21
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily