View in Telegram
#Kapalak_umri Капалак умри (3-қисм) Дилбарнинг онаси бошини эгиб ўтирар экан, қўлини кўксига қўйди. Хозир таслим бўлмаса, катта жанжал бошланади, кейин қизига қийин бўлади. У—она бўлгани учун айбдор! У—қиз туққани учун айбдор. Қизи ҳам туғиб келгани учун айбдор. Ўзбекчиликнинг китобларга ёзилмаган ўз қонун-қоидалари бор. —Эътиборхон, ўзим ўргилай сиздан, қизимнинг шунча хатоларига кўз юмдингиз, айби учун кечирим сўрайман. Сизни хафа қилган бўлсам, узр. Тўғри айтасиз, нима оғир юмуш бор уйингизда? Хамма ишни техника қилса. Қизим ўзи нозик. Яхшиям бахтига сиздек олийжаноб қайнона учради. Тавба! Эътибор қудасининг гапларига чиппа-чин ишонди! Бўлмасам-чи, ундан яхши қайнона бор эканми? —Қудажоним, сингилжоним, энди манга рухсат. Аллоҳ сизга куч-қувват берсин, яхши ўтиринг, Эътиборхон... Қудаси чиқиб кетгунча кулиб, қуллуқ қилиб кетди. Эшикдан ўн қадам юрар-юрмас, ич-ичидан йиғи босиб кела бошлади. Қаёққа кетаётганини ҳам унутиб, йиғлаб борарди у. Уйга ҳам йиғлаб кириб келди. Эри шошиб қолди. —Ҳой, ҳой, нима бўлди, Фотима, нега йиғлаяпсан. —Қиз туғмай ман ўлай, адаси. Қизим бир ахволда иш қилиб юрибди. Эртага бир дард орттириб олса, бу қудангиз икки кунда паттасини қўлига тутқазади... У йиғлаб-йиғлаб ҳамма гапни айтиб берди. —Шуми, бўлди йиғлама! Эртага битта уй хизматчиси гаплашамиз, пулини ўзим тўлайман. —Қудамиз кўнармиканлар? — Шунақасидан топамизки, кўнади! Гулшан опа ўзига тўқ хонадонларда хизматга чиқадиган аёл. Ораста, чаққон. Фотима барвақт туриб қовурдоқ пиширди, уни безатиб тоғорага солгунича пешинга яқинлашди. Кейин Гулшанни олиб огоҳлантирмай қудасиникига кириб борди. Эътибор меҳмонларга ўлганининг кунидан мулозамат қилди. Фотима ранги бир аҳвол, оёғига резина калиш кийиб брусчатка юваётган қизини кўриб юрагига санчиқ турди. Гулшан балогина экан. "Қани менга бер-чи, брусчатка ювиш жон-дилим. Буни мана бунақа тозалаш керак, худди метрони тозалагандек", деб бир пасда ишга киришиб кетди. Фотима ҳам бугун бошқача ролда кириб келганди. —Эътиборхон, айланай, бугун чақалоқни чўмилтирсак. Дилбар, анави тоғорада қовурдоқ бор. Қора қўчқорнинг гўштига қилинган. Болангни олиб кел, биз унгача овқат сузамиз, сан еб оласан. Қайнонам раҳматлик айтардилар" Бола туққан хотинга боладек-боладек овқат керак! " деб. У ўзига ўзи гапириб, ҳаммага қовурдоқ сузди. Эътибор ҳам беихтиёр туриб чой дамлай бошлади. Кейин чақалоқни қўлига оларкан "Ол, болам, ман қизингга қараб тураман, катта-катта еб ол!" —деди. Кейин чақалоқни эркалай кетди —Ой қизим, ойдин қизим, вой буни ширинлигини! Эътиборхон бу қизчани исмини билиб қўйгансизда, Асалхон деса, асал қиз бу. Гулшан ҳовлидаги ишларни тиндириб, ошхонага ўтди. Идишларни ювиб бўлиб газни тозалай бошлади..Эътибор индамай ўтирар, "Бу ким?" дегани истихола қиларди. Фотима опа ўзи гап бошлади. —Бу—Гулшан. Мани қиёматлик синглим. Энди чақалоғимизнинг чилласи чиққунча ҳар куни келиб, сизнинг хизматингизни қилади. Жуда ажойиб қиз- бу. Мендан озроқ қарзи бор эди, шу йўл билан узилай деб ҳеч қўймади. —Чақалоқнинг юпқасини қиламизми?—деди Гулшан. —....аканинг уйида (жуда машҳур одамнинг исмини айтди) келини туққанда юпқа қилиб бергандим, мазаси оғзида қолганми ҳали гапирадилар. Кейин таниқли санъаткор аёлларнинг уйида ишлаганлари ҳақида гапириб кетди. Гулшан чиндан ҳам ажойиб эди. Эътиборни шундай мақтар эдики, ташқаридан эшитган одам унинг самимий гапирганига сира шубҳа қилмасди. Чаққонлиги, дилдорлиги, ҳазилкашлиги билан қуда холанинг қалбига бир кунда йўл топиб олди. Дилбар иссиқ овқат еб, чўмилиб ором олган чақалоқ тинчлиги , кўнглидаги хотижамлик билан онаси кетмасиданоқ ухлаб қолди. Фотиманинг кўнгли ўрнига тушиб уйига кетди... Эътибор чақалоқнинг чилласи чиққунча Гулшаннинг эътиборидан бахраманд бўлди. Дилбарнинг ҳам танасига куч кириб, рангига қон югуриб қолганди. Секин-секин уй ишларини зиммасига ола бошлади. Кечқурун ишдан қайтган кенжаси одатига хилоф тарзда ошхонада кўп қолиб кетди. —Ҳа, нимага хаёл суриб ўтирибсан. Келмасингдан хонангга чопардин-ку телефонингни қучоқлаб. (давоми 👇👇) Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.center/ijod_sehri21
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily